UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

30 ноя 13:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Вадим Немковнинг навбатдаги рақиби тасдиқланди

Яримоғир вазнда собиқ Bellator чемпиони Вадим Немковнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Россиялик аралаш яккакураш устаси 2025 йилнинг 25 январь куни БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этиладиган Bellator Champions Series турнирида октагонга чиқади. Унинг рақиби оғир вазнда собиқ PFL чемпиони Анте Делия бўлади. Ташкилот ушбу жангни расман эълон қилди. 

Маълумот учун, Анте Делия 2022 йилда PFL Гран-приси ғолиби бўлганди. Сўнгги жангини шу йилнинг апрель ойида Валентин Молдавскийга қарши ўтказиб, техник нокаут эвазига ютқазиб қўйганди. Хорватиялик спортчи бу мағлубиятигача 5 та ғалабали серия билан келаётганди. Шу 5 та жангининг 3 тасини муддатидан аввал ғалаба билан якунлаган эди. 

Вадим Немков эса шу йил февраль ойида оғир вазн тоифасида муваффақиятли дебют қилганди. У Ар-Риёдда ўтган PFL ва Bellator промоушенларининг қўшма турнирида собиқ PFL чемпиони Бруно Каппелоззани иккинчи раундда бўғиш усули билан таслим этганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг