UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56Арман Царукян: "Агар Хукерни финиш қилсам, Топурия мендан қоча олмайди" 0 15:35Исраэль Адесанья Алекс Перейра учун кейинги рақиб ким бўлиши кераклигини айтди 0 15:14"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди 0 14:53"Анкалаевга Перейра билан реванш жангини қабул қилмасликни маслаҳат беришганди" - UFC собиқ чемпиони 0 14:32Шин Шарм Эл-Шейхда рейтингда ўзидан 365 поғона юқоридаги рақиб синовидан ўтди 0 14:11Чарльз Оливейра Макс Холлоуэйга қарши BMF камари учун жанг қилмоқчи 0 13:50"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан қанча ишлаб олди? 0 13:29Ҳумоюн Тўхтамуродов Фарғонада жанг ўтказади, рақиб ҳам маълум + ПОСТЕР 0 13:08Чарльз Оливейра Оқ уйдаги турнирида Макгрегор билан жанг қилмоқчи 0 12:47Италия 2026 йилги Ўйинлар учун БМТга Олимпия сулҳини таклиф қилади 0 12:26Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди 0 12:05Саидёқуб Қаҳрамоновнинг ACA Лигасидаги илк рақиби ким бўлиши маълум 0 11:44Ўзбекистон Халқаро хоккей федерациясининг тўлақонли аъзосига айланди 0 11:23Ухань (WTA). Дунёнинг биринчи ракеткасида иродали ғалаба 0 11:02Миср ўз тарихида тўртинчи бор ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди 0

25 фев 10:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман: WBA Мадримов - Наварро жангини чемпионлик камарига саралаш жанги сифатида тасдиқлади

Душанба куни WBA ташкилоти расман Исроил Мадримовнинг 29 февраль кунига белгиланган жанги чемпионлик камари учун саралаш вазифасини ўтаб бериши тасдиқлади.

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда биринчи ўрта вазн тоифаси WBA рейтингида 3-ўринни эгаллаб турган Мадримов 29 февраль куни АҚШнинг Фреско шаҳрида рейтингнинг 10-поғонасидан жой олган Чарли Наваррога қарши рингга кўтарилади. Ғолиб боксчи чемпионлик камари учун расмий даъвогарга айланади. 

Аввалроқ, ESPN телеканали боксчилар рейтингда 2-ўринга кўтарилиш учун ўзаро жанг ўтказишлари ҳақидаги хабарни эълон қилганди. Энди эса WBA ташкилотининг ўзи жанг чемпионлик камари учун даъвогар боксчини аниқлаб беришини тасдиқлади. 

WBA расмий сайтида берилган хабарга кўра, 29 февраль кунги бокс оқшоми ташкилотчиси, британиялик таниқли промоутер Эдди Хирн бу масала юзасидан барча талаб ва мажбуриятларни бажарган. Шундан кейингина WBA Мадримов - Наварро жангига расман саралаш мақомини берди. 

Маълумот учун, ҳозирда биринчи ўрта вазн тоифаси WBA рейтингида биринчи ва иккинчи ўринларни мос равишда собиқ жаҳон чемпиони Жарретт Хёрд ҳамда Эриксон Любин эгаллаб турибди. Жейсон Росарио WBA суперчемпиони, Эрисланди Лара WBA Regular, Мишель Соро эса WBA Gold чемпионлик камари соҳиби бўлиб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
26 фев 09:59:28
Inomjon Boltayev
Umar Ali фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Rosorioga qarshi jang qiladimi yoki Ereslandy Laraga qarshimi shuni yozvorilar.
Bu Xirnga bog'liq chempion Rosario ga ham qarshi chiqib biladi hozir Larani kamariga asosiy davogar
   
25 фев 21:01:56
Umar Ali
Rosorioga qarshi jang qiladimi yoki Ereslandy Laraga qarshimi shuni yozvorilar.
   
25 фев 18:05:57
Сурхон Барлос
илтимос қондирилади
   
25 фев 15:50:05
Inomjon Boltayev
Iltimos qilardim shu Bu Xorazmlik Buxorlikga ajratmaylik
   
25 фев 12:39:17
Judo 1
Isroil omad, chempionlik kamarlariga yaqin kelding!
   
25 фев 10:48:42
Сурхон Барлос
олға Хоразмшоҳлар
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг