UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

02 апр 01:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расмий хабар. Хабиб Нурмагомедовнинг Тони Фергюсонга қарши жанги бешинчи маротаба бекор қилинди

UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов 18 апрель куни UFC 249 турнири доирасида Тони Фергюсонга қарши жанг қилмайди.

Бу ҳақида Хабиб Нурмагомедов баёнот берди. 

"Уйда карантинда ўтириб, одамлар жангим атрофидаги гап-сўзларга қандай муносабат билдиришаётганлигини ўқиб ўтирибман. 

Кўринишидан, бутун дунё карантинда ўтирганида, барча мамлакатлар ҳукумати касаллик тарқалишини олдини олиб одамларни хавфсизлик қоидаларига риоя қилишларига чорласалару, Хабиб бу ерда битта жанг учун таваккал қилиб бутун жаҳон бўйлаб учиб юрса?

Мен барчасини тушуниб турибман ва жанг қолдирилганидан сиздан кам ҳафа эмасман. Менда ҳам бошқалар каби режалар бор эди, аммо буларнинг барчасини назорат қилишга менинг кучим етмайди. 

Катта мамлакатлар ва катта компаниялар вазият ҳар куни ўзгараётганидан шокка тушишмоқда. 

Аммо Хабиб уришиши керак, шундайми? Ўзингизни асранг ва ўзингизни мени ўрнимга қўйиб кўринг", - дея мурожаат қилди Хабиб Нурмагомедов. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг тўрт маротаба бекор қилинганди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
02 апр 16:06:13
Ilhom Abdullajonov
gaplari qorqoqni gapi habib qorqti jang qilishga imkoni bor edi
+1   
02 апр 11:43:21
Eldor.qarshi
Qòrqoq Xabib Toni ni qarib kuchsizlanishini kutyapti bu qochoq
   
02 апр 16:51:55
Мурод Жўраев
Ҳабиб нимага қўрқади? Шунчаки впзият шунақа бўпқолди. Ҳаммаси кутилмаганда содир бўлди. Ғийбатни кераги йўқ. Худо ҳоҳласа балки жанг бўлар. Ҳоҳламаса жанг ҳам имконсиз. Коронавирус чиқиб бутун дунёни ваҳимага солиши Ҳабибни тушига кирибдими...
   
02 апр 10:27:02
CHELSEA2211
Jang bekor bölgani chakki böldi, lekin sog'lik birinchi örinda...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг