UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

19 дек 16:37
Янгиликлар

Футбол

Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ!"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

"Охирги йилларда барча терма жамоаларимиз юқори даражада ўйнамоқда. Энг муҳими — шу барқарорликни йўқотмаслик. Агар мана шу тизимни сақлаб қолсак, барча турнирларда муносиб натижаларга эришишимиз мумкин.

Жаҳон чемпионатига ҳақли равишда чиқдик ва бу — катта натижа. Албатта, ҳамма кейинги босқичга чиқишимизни истайди, бу эса табиий ҳол, чунки имкониятларимиз бор. Гуруҳимизда жуда кучли ёки жуда кучсиз рақиблар йўқ.

Энг асосийси — мундиал арафасида бирор футболчимиз жароҳат олмаслиги керак. Футбол жуда тезлашган. Агар кимдир сафдан чиқса, жуда қийин бўлади. Чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ёки Ҳусанов йўқ. Умид қиламанки,жароҳатлар бизни қийнамайди ва  Жаҳон чемпионатига оптимал таркибда етиб борамиз. Агар барчаси кўнгилдагидек кечса, гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалашимизга ишонаман", — деди Рауф Инилеев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг