UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0 19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0

07 янв 11:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Райан Гарcия Исаак Круздан шартнома имзолашини сўради

Райан Гарсия Исаак Круз билан учрашмоқчи.

Райан Гарсия рингга қайтишидаги илк жангини Исаак Крузга қарши бўлишини талаб қилмоқда.

«Райан дивизионда катта хавф туғдирадиган жангчи бўлмаган, у кўпроқ видео олиш ва Инстаграмда обуначиларга эга бўлишга эътибор қаратган. Аммо агар у жанг қилмоқчи бўлса, менга яқинлашсин», - деган эди Круз декабрь охирида DAZN нашрига берган интервьюсида.

«Исаак Круз, сиз менинг жағим шишадан эканлигини, мен фақат Инстаграмга эътибор қаратишмни айтдингиз айтдингиз. Келинг, шартномани имзолаганингиздан сўнг жағим нимадан иборатлигини билиб оласиз. Шартнома имозлаш ўрнига, бераётган интервьюларингиздан чарчадим», - деди бунга жавобан Райан.


"Golden Boy Promotions" президенти Эрик Гомеснинг сўзларига кўра, Гарcия баҳорда қайтади.

«Гарcия бир йилдан ортиқ вақтдан бери рингдан ташқарида. У ҳақиқатан ҳам Исаак Круз билан жанг қилмоқчи», - деди Гомес Кейин Манникснинг подкастида.

Кейин Манникс Гомесдан сўради: «Сизнингча, қўли cинган йигитнинг боши пўлатдан ясалган йигит (Круз)га қарши курашиши яхши фикрми?»

Гомес шундай жавоб берди: «Йўқ... Мен бундай деб ўйламайман. Аммо, бир нарса аниқки, баъзида жангчилар биз кўрмайдиган нарсани кўришади. Лекин, ҳар қандай сабабга кўра, у шунчаки ғалаба қозонмоқда ва у йигит билан жанг қилишни хоҳлайди. Мен енгилроқ жанг қилишни афзал кўраман. Шунинг учун ҳозир биз унинг олдига борамиз ва у билан потенциал рақиблар ҳақида гаплашамиз, лекин у март ёки апрелда қайтади», - деди Гомес.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг