UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

16 окт 15:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Райан Гарсиянинг жанги яна қолдирилди. Унга операция керак

Райан Гарсиянинг Жосеф Диазга қарши жанги қолдирилди.

Енгил вазн тоифасидаги америкалик жангчининг собиқ жаҳон чемпиони Жозеф Диас билан учрашуви қолдирилди. Ушбу тўқнашув 27 ноябрда бўлиб ўтиши керак эди. Golden Boy Promotions Гарсия жума куни ўнг қўлидан жароҳат олганлигини эълон қилди. У билан кейинги ҳафта жарроҳлик операцияси ўтказилади ва бу келаси оя Жозеф Диасга қарши жанг қилишга йўл қўймайди.


«Мен ўз мухлисларимга доимо қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман»,- деди Гарсия Golden Boy Promotions тарқатган баёнотда. «Биз кейинги жангни жароҳат туфайли бир неча ойга кечиктирмоқдамиз, чунки бу операцияни талаб қилади. Мен душанба куни Сидарс-Синайда операция қилинаман. Мен ваъда бераман 2022 йилда мен ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ, тезроқ ва кучлироқ бўлиб қайтаман. Мен сизларни яхши кўраман болалар»,- деди Райан.

Шифокор Гарсиянинг зудлик билан операция қилиниши кераклигни тасдиқлагач, Диас ва ининг жамоаси кейинги жанг учун бошқа рақиб топиш кераклигни тушунди.

«Райан-жуда чидамли йигит. Умид қиламизки, у соғайиб кетиши учун керакли вақтни олади. Жангчи сифатида мен қўл жароҳатларига жиддий ёндашиш муҳимлигини тушунаман ва Райан тўғри иш олиб бораётганидан ва жароҳатни тезда ҳал қилаётганидан хурсандман. Биз унга тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз»,- дея изоҳ берди Golden Boy Promotions президенти Оскар Де Ла Хойя.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг