UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0

02 авг 11:11
Янгиликлар

Спорт курашлари

Разамбек Жамалов ва Ғуломжон Абдуллаев чемпион, яна икки эркин курашчимиз ҳам шоҳсупада (ФОТО)

Туркиянинг Кожаэли шаҳрида эркин кураш бўйича нуфузли Hasan Gemici & Gazanfer Bilge Turnuvası халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси курашчилари ҳам ғолиблик йўлида гиламга чиқмоқда. Қувонарлиси, икки вакилимиз - Париж-2024 Олимпиадаси ғолиби Разамбек Жамалов ҳамда шу Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори Ғуломжон Абдуллаев рақибларини мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланди. 

61 кг вазнда курашган Ғуломжон Абдуллаев ҳал қилувчи финал беллашувида қозоғистонлик Аллан Оралбекни, 74 кг вазндаги Разамбек Жамалов эронлик Али Карампурни мағлубиятга учратди. 

Шаҳзодбек Ярашев (70 кг) финал баҳсида молдовалик Василе Диаконга имкониятни бой бериб, кумуш медалга эга чиқди. Асадбек Саидтўраев (57 кг) бронза медалига сазовор бўлди. Чемпионлар 1000, кумуш медаль соҳиблари 750, бронза медаль эгалари эса 500 евро мукофот пулини қўлга киритди. 

Икки кунлик беллашувлар якунига кўра, Ўзбекистон эркин кураш терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаб турибди. Туркия 4 та олтин 1 та кумуш, 14 та бронза медали билан биринчи ўринни банд этган. Эронлик курашчилар 2 та олтин, 4 та кумуш, 5 та бронза медали билан 2-поғонада боришмоқда.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг