20 май 12:17
Янгиликлар
Футбол
"Реал" Моуринью учун "Бенфика"га 3 млн евро товон пули тўлади
Мадриднинг "Реал" клуби Жозе Моуринью трансфери бўйича "Бенфика" билан келишувга эришди.
Аввалроқ, мадридликлар яқинлашиб келаётган якшанба ёки душанба куни португалиялик мутахассиснинг бош мураббий лавозимига қайтганини расман эълон қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Sky Sport Italia нашрининг маълум қилишича, Испания гранди 18 май куни лиссабонликлар ҳисобига 63 ёшли мутахассиснинг шартномасида кўрсатилган 3 миллион евро миқдоридаги товон пулини ўтказиб берган. Эндиликда "Реал" Моуринью билан расмий шартнома имзолаши учун ҳеч қандай тўсиқ қолмади.

Ҳавола :
Фикрлар