UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

28 окт 07:51
Янгиликлар

Футбол

"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?

Винисиус "Эл Классико"даги захирага олинишига майдондан чиқиб кетиш жараёнида очиқчасига норозилик билдирганди.

Якшанба куни "Реал" Ла Лиганинг 10-турида "Барселона"ни ўз майдонида 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Винисиус 72-дақиқа ўйинда Родриго билан алмаштирилди. Вингер бу қарордан норози бўлиб, майдонни тарк этди ва Хаби Алонсога қўл бермади. Кейинроқ дарвозабонлар мураббийи Луис Льопис билан суҳбатдан сўнг у захира ўриндиғига қайтди. Майдонни тарк этаётганда бразилиялик қўпол сўзлар билан "Мен жамоадан кетаман, менга кетганим яхши" деб такрорлаган.

Marca нашрининг хабар беришича, "Реал" Винисиусни бу ҳаракати учун жаримага тортмайди ва бошқа тарзда ҳам жазоламайди. Клуб раҳбарияти бу ҳолатни Алонсо ва Винисиус ўртасидаги шахсий масала деб ҳисобламоқда.

Шу билан бирга, клубда вазият ҳал этилган деб ҳисобланмоқда, чунки ўйиндан сўнг мураббий ва футболчи, жамоанинг қолган аъзолари билан биргаликда қўл сиқишиб, ғалабани бирга нишонлашган.

Шу билан бирга, айрим манбаларга кўра, "Реал"да Винисиуснинг алмашинувга реакциясидан норозилик бор ва у Алонсо қарорини ҳурмат қилиши кераклиги таъкидланмоқда. Клуб раҳбарияти бу ҳолат яна такрорланишини хоҳламайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг