UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

16 янв 19:02
Янгиликлар

Тадбирлар

Республика Олимпия захиралари мактаб интернати замонавий қиёфа очмоқда

Теглар :  РУОРМОҚ
Пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари мактаб интернатининг ўзбек спортида тутган ўрни бениҳоя катта.

Пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари мактаб интернатининг ўзбек спортида тутган ўрни бениҳоя катта. Ушбу даргоҳ терма жамоаларимиз учун энг иқтидорли спортчиларни етиштириб берадиган маскандир. Бироқ тан олиш керакки, сўнгги йилларда унинг имкониятларидан тўлиқ фойдалана олмаяпмиз. 

МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг ўринбосари Шерзод Ташматов ушбу даргоҳга ташриф буюриб, унинг ҳозирги ҳолати билан танишишди. МОҚ мутасаддиларини РОЗМИ директори Фарруҳ Мирбобоев қарши олди.

Ҳозирда РОЗМИнинг катта қисмида қурилиш-реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Аввалги спорт заллари юртимизда коронавирус эпидемияси кучайган пайтда шифохоналарга айлантирилган эди. Ҳозир эса уларнинг ўрнида замонавий талабларга жавоб берадиган даражада реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Фарруҳ Мирбобоев ҳудудда олиб борилаётган ишлар билан МОҚ раҳбариятини яқиндан таништирди. Ўз навбатида Рустам Шоабдураҳмонов мазкур мактаб интернатининг келажакдаги фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу даргоҳ ўзбек спортида катта аҳамиятга эга. Ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ҳозирда катта ҳажмда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Янги ўқув йилидан мактаб интернатига қабул жараёни ва ўқитиш тизимини Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишган ҳолда янгича услубда йўлга қўямиз. Муҳтарам Президентимиз илгари сураётган инновацион ғоялар ва замонавий спорт методикалари билан профессионал спортчиларни тайёрлаш ва ўқитиш масаласига жиддий эътибор қаратамиз”, – деди МОҚ раиси.

Ташриф давомида ҳудуднинг ҳар бир майдонидан унумли фойдаланиш, замонавий спорт методикаларини ўқитиш тизимига кенг татбиқ этиш, ўқитувчи ва мураббийлар малакасини ошириш каби масалалар бўйича атрофлича фикр алмашилди. МОҚ раиси спортчилар учун ажратилган ётоқхоналар, ўқув хоналари билан яқиндан танишиб, мутатсаддиларга қўшимча кўрсатмалар бериб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг