28 июл 14:32
Янгиликлар
Реванш олинди! Давлат Бобонов бронза медали учун татамига чиқади, навбатдаги рақиб аниқ
Эркаклар ўртасидаги -90 кг вазн тоифаси бронза медали йўлидаги ўтиш беллашуви ўз ниҳоясига етди. Унда бир ой аввал Венгрияда ўтказилган жаҳон чемпионатининг финалида тўқнаш келган испаниялик Николоз Шеразадишвили ҳамда ҳамюртимиз Давлат Бобонов учрашишди.
Хабар берганимиздек, бу икки дзюдочи шу кунгача ўзаро учта беллашувда рўбарў келишган ва барча учрашувларда асли грузиялик 25 ёшли Николознинг қўли баланд келган эди. Бу сафар эса Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги энг яхши спортчиси Шеразадишвилини "голден скор" ҳисобига мағлубиятга учратди ва мағлубиятлар учун реванш олди. Энди у Токио Олимпиадаси бронза медали учун татамига чиқади.
У бронза медали учун Туркия дзюдочиси Михаел Зганкка қарши баҳс юритади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 15:20 дан сўнг бошланади.
Фикрлар