UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0 19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0

10 дек 10:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ричард Комми: "Ломаченко билан жанг осон бўлмайди"

Эртага (бизнинг вақт билан якшанба тонгида) АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

Madison Square Garden аренасида ўтказиладиган бокс оқшомининг марказий жанги собиқ жаҳон чемпионлари - украиналик Василий Ломаченко ҳамда ганалик Ричард Комми ўртасида ўтказилади. 

Икки боксчи эртанги жанг олдидан расмий матбуот анжумани ҳамда кўз уриштириш маросимида ҳозир бўлишди. 

"Жуда ҳам ҳаяжондаман. Ҳозир ўзимни яхши ҳис этяпман. Ортимда бутун ватаним турибди. Ломаченкога қарши жанг осон бўлмаслигини ҳам жуда яхши биламан. Ўйлашимча, мағлубият бу бокснинг бир бўлаги. Ютқазишинг эмас, ўша мағлубиятдан қандай қайтишинг муҳим. Теофимо Лопесга қарши жанг тарихда қолди. Мен буни эркакларча қабул қилдим. Яна қайтиб, кучли эканимни исботлашим керак. Ломаченко ҳам бежизга мени танламаган. Ҳаммасини жанг кўрсатади", — деди Комми.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг