UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

24 май 08:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рико Верхувен Усикдан баҳсли мағлубият учун реванш талаб қилмоқда

Александр Усикка қарши жангда профессионал бокс оламида энг катта шов-шувга сабаб бўлишига сал қолган кикбокс бўйича Glory собиқ чемпиони Рико Верхувен бугунги жанг натижасидан норози эканини айтмоқда.

Рико 11-раунднинг 2:59 дақиқасида техник нокаут билан мағлубиятини қайд этган ҳакам жангни тўхтатишга шошилди, деб ҳисоблайди ва украиналик билан реваншга умид қилмоқда.

"Ҳа, албатта, ҳакам қароридан норозиман. Тўхтатишга сабаб йўқ эди. Раунд деярли тугаганди - мен зарбадан йиқилмадим, бир сония ҳеч нарсани ҳал қилмасди. Бир дақиқалик танаффусдан кейин қайтиб бемалол жангни якунлай олардим. Бир раундгина қолганди. Мен буни айнан шундай кўраман. Жангни тўхтатмаслик керак эди. Ҳаммаси жуда яқин эди. Мен ғалабага яқин эдим, ҳаммаси анча текис эди. Ҳар ҳолда, менга шундай туюлди. Шунга қарамай, мен жуда фахрланаман ва миннатдорман. Бугун ҳаммамиз тарихга кирдик", - деди нидерландиялик жангдан сўнг.

Мисрдаги Гиза эҳромлари яқинида бўлиб ўтган жангдан сўнг дарҳол шоу промоутери Турки Ал аш-Шайх Верхувеннинг ватани Нидерландияда реванш жанги уюштиришни таклиф қилди.

"Албатта, мен реванш хоҳлайман, лекин бу менга боғлиқ эмас. Имконият учун, шунингдек, Усик бу жангга рози бўлганидан жуда миннатдорман. Реванш ҳақидаги қарорни мен қабул қилмайман, шунинг учун бундан кейин нима бўлишини кўрамиз", - дея қўшимча қилди Верхувен.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг