17 май 10:57
Янгиликлар
Теннис
Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият
Дунёнинг саккизинчи ракеткаси Стефанос Циципас Рим "Мастерс" турниридаги иштирокини 1/4 финалда якунлади.
Грециялик теннисчи чорак финалда ATP рейтингида 24-поғонада бораётган чилилик Николас Харрига имкониятни бой бериб қўйди - 6/3, 5/7, 4/6. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Харри Стефаносга ноқулай рақиб бўлиб қолмоқда. У олтита учрашувдан тўрттасида ғалаба қозонган - 4:2.
Икки соату 42 дақиқа давом этган баҳсда Циципас 5, Харри 8 та эйс зарбани амалга оширган. Қўшхатолар Циципасда кўпроқ бўлди - 7 га 2. Брейклар бўйича устунлик чилилик теннисчи томонда - 3 га 2! Николас 1/2 финалда америкалик Томми Полга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар