15 авг 02:40
Янгиликлар
Рио-2016. Олимпиаданинг 9-куни биз учун омадли келди
02:40. Шу билан спортчиларимизнинг бугунги иштирокларига бағишланган онлайн трансляциямиз ўз якунига етди. Эртага бизни янада қизиқарли бўлган кун кутиб турибди. 13 нафар спортчларимиз эртага Олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Тўлиқ рўйхат эртага эрталаб, хар кунгидек соат 06:00да чоп этилади.
02:35. Жуда қизиқарли кечган жангда Муроджон қозоғистонлик боксчисини мағлуб этди ва шу тариқа Олимпиадани ғалаба билан бошлади.
02:19. Ҳамюртимиз рингга чиқиб келмоқда!
02:10. Яна озгина қолди. Аҳмадалиев, олға!
01:28. Тошкент вақти билан соат 02:15да КАКА лақаби билан машҳур боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев қозоғистонлик рақибига қарши рингга кўтарилади.
01:25. Бугунги кун спортчиларимиз учун омадли кечмоқда, нима дедингиз? Кўз тегмасин! Туф, туф... :))
01:10. ЭЛМУРОТ ТАСМУРОДОВ РАҚИБИНИ 13:8 ҲИСОБИДА МАҒЛУБ ЭТИБ, БРОНЗА МЕДАЛИ СОҲИБИГА АЙЛАНДИ! ТАБРИКЛАЙМИЗ!
01:00.Элмуротнинг иштироки бошланмоқда.
00:30. Бироздан сўнг Тасмуродов қирғизистонлик спортчига қарши баҳс юритади.
23:55. Соат 01:00да юнон-рум курашчимиз Элмурат Тасмуродов бронза медали учун хитойлик ёки қирғизистонлик рақибига қарши гиламга чиқади.
23:35. Оксана финалда еттинчи натижани қайд этди ва Олимпиададаги иштирокини якунлади...
23:22. Шунингдек, бошқа бир спортчимиз Оксана Чусовитина спорт гимнастикаси баҳсларида финалда иштирок этмоқда.
23:10. АЙНИ ПАЙТДА БОКС ЗАЛИДА БОКСЧИМИЗ ШАРАФИГА ЎЗБЕКИСТОН МАДҲИЯСИ ЯНГРАМОҚДА! БУ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАРДАН БИРИ, АЗИЗЛАР!
22:55. УРРРРАААА! ДЎСТМАТОВ ОЛТИН МЕДАЛ СОҲИБИ!
22:41. ЖАНГ БОШЛАНДИ!
22:38. ДИҚҚАТ ҚИЛИНГ, РИНГГА ҲАМЮРТИМИЗ ҲАСАНБОЙ ДЎСТМАТОВ ЧИҚИБ КЕЛМОҚДА! ФИНАЛ! ОЛҒА, ҲАСАНБОЙ
22:25. Бироздан сўнг шунингдек Оксана Чусовитина ҳам финалдаги иштирокини бошлайди.
22:20. Ҳасанбой Дўстматовнинг жанги бироз кечикмоқда. Ҳаяжонли лаҳзалар азизлар! Ҳозир биз ўзбек бокси тарихида Олимпиаданинг иккинчи олтин медалини қўлга киритилишини гувоҳига айланишимиз мумкин! Насиб бўлса, шундай бўлади ҳам!
22:05. Фазлиддин Ғоибназаров кейинги босқичда америкалик боксчига қарши жанг қилади.
21:50. Ана энди Ҳасанбой Дўстматов иштирокидаги ФИНАЛ ЖАНГИНИ КУТАМИЗ!
21:40. Яхшиии! Ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров рақибини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўлланма олди.
21:25. Фазлиддиннинг ҳиндистонлик рақибга қарши жанги бошланди.
21:12. Бироздан сўнг рингга Фазлиддин Ғоибназаров чиқиб келади.
20:35. Бу орада 42 км 195 метр масофада ўтказилган марафон мусобақасида 157 нафар атлет орасида икки ҳамюртимиз – Марина Хмелевская ва Ситора Ҳамидова иштирокини якунлади. Ёш спортчимиз Ҳамидова якунда 54, Хмелевская эса 77-ўринни эгаллади. Бу Ситоранинг шахсий рекорди бўлди.
20:30. 21:15 да боксчимиз Фазлиддин Ғоибназаров рингга чиқади.
20:25. Афсуски, Тасмурадов рақибига 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва энди бронза медали учун жанг қилади. Ушбу жанг тунда 01:00да бошланади.
20:15. Элмуротнинг финал учун жанги бошланди!
19:48. Яна бироздан сўнг ярим финал баҳсида курашлар бошланади
19:46. Тасмуродов финалга чиқиш учун кубалик спортчига қарши гиламга чиқиши керак бўлади!
19:44. Марафон. Ситора 35 км дан сўнг 54-ўринда кетмоқда. У пешқадамдан 11 дақиқа ортда қолмоқда.
19:32. Ажойиб! Элмурот рақибини 9:0 ҳисобида муддатидан олдин мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди!
19:27. Элмуротнинг жанги бошланмоқда! Омад! Ярим финал керак!
19:14. Бироздан сўнг Элмурот Тасмуродов ярим финалга чиқиш учун шимолий кореялик рақибига қарши жанг ўтказади.
19:10. Марафон. 25 км дан сўнг Ситора 78, Маша эса 118-ўринларда кетмоқдалар.
19:05. Афсуски, Турдиев рақибига имкониятни бой бериб қўйди...
18:55. Дилшод Турдиев жангни бошлади
18:40. Яхши! Курашчимиз сербиялик рақибини 7:2 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга йўлланма олди. Унинг навбатдаги рақиби шимолий кореялик спортчи бўлади!
18:31. Тасмуродов гиламга чиқди.
18:30. Марафон. Дастлабки 15 км дан сўнг Ситора 93, Марина эса 128 ўринда кетмоқдалар.
18:10. Яна бироздан сўнг -59 кг вазнли курашчимиз Элмурат Тасмуродов сербиялик Кристиан Фрисга қарши гиламга чиқади.
18:00. Бу орада юнон-рум кураши бўйича баҳслар бошланди. Бугун икки нафар спортчимиз ушбу мусобақада қатнашадилар.
17:50. Дастлабки 5 кмдан сўнг Ҳамидова 107, Хмелевская эса 141 ўринларда кетишмоқда!
17:30. Диққат, спортчиларимизнинг иштироклари бошланди! 157 нафар иштирокчи ичида Марина Хмелевская ва Ситора Ҳамидовалар юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Қизларимизга омад! Спортчиларимиз 42 километр 195 метр масофани биринчи, иккинчи ёки учинчи бўлиб босиб ўтишлари лозим :)
17:15. Яна бироздан сўнг марафончи қизларимиз стартга чиқадилар.
16:20. Бугун қуйидаги спортчиларимиз Олимпиадада иштирок этадилар:
Марина Хмелевская - (Енгил атлетика, марафон) - 17:30
Ситора Ҳамидова - (Енгил атлетика, марафон) - 17:30
Элмурот Тасмуродов - (Юнон-рум кураши, -59 кг, 1/8 финалдан финалгача) - 18:00 дан кейин
Дилшоджон Турдиев - (Юнон-рум кураши, -75 кг, 1/8 финалдан финалгача) - 18:00 дан кейин
Фазлиддин Ғоибназаров - (Бокс, -64 кг, нимчорак финал) - 21:15
Ҳасанбой Дўстматов - (Бокс, -49 кг, ФИНАЛ) - 22:15
Оксана Чусовитина - (Спорт гимнастикаси, ваулт, ФИНАЛ) - 22:47
Муроджон Аҳмадалиев - (Бокс, -56 кг, нимчорак финал) - 02:15
16:15. Ассалому алайкум. Бугун Олимпиаданинг 9-куни бўлиб ўтади. Риода Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларнинг чиқишларини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин бўлади.
Фикрлар