UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Octagon 66 турнирида жанг қилган беш нафар ҳамюртимиз қандай натижа қайд этди? 0 12:09Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор 0 11:48Ёш стол теннисчиларимиз Жаҳон чемпионатида АҚШни мағлуб этишди 0 11:27Prezident Kubogi. Нодирбекда яна ғалаба, Ниғматов шов-шувли тарзда Парҳам Мақсудлуни ютди 0 11:06Шоҳжаҳон Эргашев янги йил олди Японияда жанг қилиши мумкин 0 10:45ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3 та гол урди 0 10:24Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи куни ҳам 4 та вазнда ғолиблар аниқланди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:03Асламжон Ортиқов ONE FC'даги олтинчи ғалабасини қўлга киритди 0 09:42Саиджамшид Жафаров проф боксда дебют қилади. Сана, манзил ва рақиб маълум + ПОСТЕР 0 09:21"Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик 0 09:00Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:39Конор Макгрегор жинсий тажовузда айбдор деб топилди, унга катта жарима белгиланди 0 08:18Манба: Шаҳрам Ғиёсовнинг Эймантас Станионисга қарши чемпионлик жангининг эҳтимолий санаси ва манзили маълум 0 07:54"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 07:32Оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионати ўтказиладиган Баҳрайнга жўнаб кетишди 0

16 авг 04:50
Янгиликлар

Бокс/ММА, Кураш, Енгил атлетика, Оғир атлетика, Эшкак эшиш, Бошқалар, Токио-2020

Рио-2016. Олимпиаданинг ўнинчи кунида яна бир олтин медални қўлга киритдик!

Хабар берганимиздек, бугун Рио Олимпиадасида бир неча нафар спортчиларимиз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилдилар.


04:53. Ўзбекистон медал жамғариш жадвалида 25-ўринга кўтарилиб олди!


04:48. Спортчимиз шарафига ЎЗБЕКИСТОН МАДҲИЯСИ ЯНГРАДИ!!!


04:36. 237 кг! Бу рекооооорд! Олимпиада рекорди! Олтин медалллл! РУСЛАААН НУРУТДДИНОВВВВ!!!!!


04:33. Русланнинг рақиби тошни кўтара олмади! Демак ҳамюртимиз олтин медални қўлга киритди!!!


04:30. Нурутдинов 230 кг тошни кўтара олди! У яққол пешқадам! Медал бўлиши аниқ!


04:18. Ефремов кучли учликни тарк этди... Энди бор умид Нурутдиновдан!


04:16. Нурутдинов биринчи уринишдаёқ 225 кг тошни кўтариб пешқадам бўлиб олди.


04:10. Ефремов силтаб кўтаришда 3 уринишдан сўнг 220 кг тош кўтарди ва умумий ҳисобда 414 кг натижа билан ўз иштирокини якунлади. У ҳозирча биринчи ўринда! Нурутдинов эса силтаб кўтаришдаги иштирокини 225 кг дан бошламоқчи!


03:47. Даст кўтаришдан сўнг Иван Ефремов биринчи, Руслан Нурутдинов эса иккинчи ўринни эгаллаб турибди! Навбат силтаб кўтариш баҳсларига!


03:45. Нурутдинов учинчи уринишда 197 кг тошни кўтара олмади...


03:42. Ефремовда ҳам 194 кг натижа! 


03:41. Руслан 194 кг тошни кўтарди! Жуда яхши!


03:33. Спортчиларимиз жуда яхши бошлашди. Ҳозирча Ефремов 189, Нурутдинов эса 190 кг тошни ўзига бўйсундира олди.


03:27. Навбат оғир атлетикага!


03:25. У катта устунлик билан рақибини мағлуб этди ва ярим финалга йўлланма олди! Баракалла Бектемир! 


03:06. Ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиевнинг чорак финалдаги жанги бошланди.


02:00. Бир соат қолди... Кутамиз!


01:00. Яна икки соатдан сўнг спортчиларимизнинг иштироклари бошланади.


23:55. Юнон-рум курашчимизни мағлуб этган спортчилар финалга чиқа олишмади, демак бизнинг йигитлар ҳам ўтиш турнирларида иштирок эта олмайдилар.


22:25. Насиб қилса бугун Лондон Олимпиадасининг 4 ва 5-ўринлари соҳиблари Руслан Нурутдинов ва Иван Ефремовлар Рио Олимпиадасида совриндорга айланадилар! Тахминлар қандай? Олтин медални ким қўлга киритади, Русланми ёки Иван? :) 


21:50. Энди соат 03:00да икки нафар оғир атлетикачимиз Иван Ефремов ва Руслан Нурутдинов, шунингдек боксчимиз Бектемир Мелиқўзиевларнинг чиқишлари бўлиб ўтади.


21:29. Сайтимизга Ғиёсовни финалга олиб чиққан жангдан фотогалерея жойлаштирилди.


21:00. Боксчимиз 17 август куни финалда қозоқ ёки француз боксчисига қарши жанг қилади.


20:50. ШАҲРАМ ҒИЁСОВ ЖАҲОН ЧЕМПИОНИНИ МАҒЛУБ ЭТДИ ВА ФИНАЛГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИ!


20:38. Жанг бошланди!


20:32. Диққат қилинг! Рингга ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов чиқиб келмоқда. Умид қиламизки, у бугун бизга финал йўлланмасини тақдим этади!


20:15. Яна 15 дақиқадан сўнг Шаҳрам Ғиёсов финал йўлланмаси учун марокашлик боксчига қарши рингга чиқади.


20:00. Шаҳобиддин Зоиров америкалик рақибини мағлубиятга учратди.


19:38. Рустам Ассакалов венгриялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди.


19:20. Афсуски, каноечимиз Алексей Мочалов финалга йўлланма ола билмади.


19.11. Бироздан сўнг 85 кг вазндаги Ассакаловнинг иштирокига гувоҳ бўламиз. Унинг ярим финал остонасидаги рақиби венгриялик курашчи бўлади. Шу вазнда медал олишимизга шахсан мен ишоняпман. Сизчи? Демак, умид қиламиз ва кузатишда давом этамиз....


19.07. Мўминжон Абдуллаев россиялик рақибига имкониятни бой берди. Агар Семенов финалгача етиб борса, курашчимизда имконият бўлади. Шу боис, Абдуллаевга нисбатан Олимпиададаги иштирокини якунлади, деган иборани қўллай олмаймиз. 


19.02. Вазиятни ўзгартириш учун спортчимиз олдида 3 дақиқа вақт бор. Гиламдан ташқарига чиқариб юборса очко берилади. Шу жойига бироз қўшилмайман. Курашсин спортчи, агар курашмаса, партер ҳолатига қўйилсин. Вазни оғир спортчи табиий ҳолатда рақибини гиламдан чиқариб юбориб, осон очко олишга интилади. Бу эса ҳалол кураш эмас.  


19.00. 130 кг вазн тоифасида юнон-рум курашчимиз Мўминжон Абдуллаев гиламга чиқяпти. Ҳозирча биринчи бўлим давом этмоқда. Мўминжон 0:3 ҳисобида имкониятни бой беряпти.


18.48. Бу орада юнон-рум курашчимиз Рустам Ассакалов 85 кг вазн тоифасида гиламга чиқди. У нимчорак финал босқичида америкалик рақиби Эррол Провизорни 6:3 ҳисобида мағлуб этди. Энди у чорак финалда венгриялик курашчига қарши баҳс олиб боради.  


18.40. Герасим Кочнев ярим финал баҳсида маррага учинчи бўлиб етиб келди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Эртага у медаллар учун стартга чиқади. 


18.30. Бу орада юнон-рум курашининг энг оғир 130 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи Мўминжон Абдуллаевнинг рақиби маълум бўлди. Россиялик Сергей Семенов қирғизистонлик Мурат Рамоновни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Абдуллаев айнан Семеновга қарши гиламга чиқади. 


18.29. Энди эса навбатни юнон-рум курашчилар баҳсига берамиз. Бу ерда ҳамюртимиз Рустам Ассакалов медаллар учун кураш олиб боради.


18.27. Мочалов маррага 3.34.469 натижа билан тўртинчи ўринда етиб келди. Демак, медаллар учун кураш давом этади.  


18.26. Алексей бир амаллади. Сўнгги 250 метрда тезликни оширган ҳамюртимиз кучли бешликдан жой ола билди ва ярим финалга йўлланмани қўлга киритди.


18.23. Ярим финалга чиқиш учун кучли бешликдан жой олиш керак. Ҳозирча у охирги ўринда келяпти


18.20. Байдаркачимиз Алексей Мочалов 1000 метр масофада стартга чиқди. Бу саралаш босқичи.


18.05. Енгил атлетикачимиз Нигина Шарипова 200 метр масофага ўтказилган саралаш баҳсларида иштирок этди. У 23.33 сония натижа билан маррага етиб келди. Афсуски, бу натижаси унга ярим финалга чиқиш учун камлик қилди. 


17. Афсуски, ҳамюртимиз 200 метр масофада ўтказилган спринт баҳсларида омадсизликка учради. У маррага сўнгги бўлиб етиб келди ва шу тариқа иштирокини якунлади.


17.56. У амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланади. Ўтган йили айнан қитъа чемпионатидаги муваффақиятли иштирок сабаб Рио Олимпиадасига йўлланма олган. 

17.55. Ольга Умаралиева стартга тайёр. Унга омад тилаймиз.

17.50. Яна бир бор эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар ошиши кутилмоқда. Оғир атлетика мусобақасида жаҳон чемпиони, жаҳон рекордчиси Руслан Нуриддиновга катта умид боғлаганмиз. Унинг асосий рақиби қозоғистонлик Илья Ильин Риога келмаган. У тақиқланган модда истеъмол қилгани сабаб Олимпиададан четлатилган. Шунингдек, Руслан билан бирга Иван Ефремов ҳам оғир вазнда супачага чиқади.    

17.48. Бироздан сўнг ҳамюртимиз Ольга Умаралиева стартга чиқади. Унга омад тилаймиз. Олимпиада йўлланмасини у ўтган йили Осиё чемпионатида қўлга киритганди. 

17.46. Польша, Канада, Словения ва Қозоғистон терма жамоаси вакилалари ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

17.44. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича баҳслар давом этмоқда. Айни кез байдаркачиларнинг 200 метрга спринт баҳслари ўтказиляпти. 

17.30. Бугун асосий умидимиз бокс ва юнон-рум курашида иштирок этадиган спортчиларимиздан. Бироздан сўнг Рустам Ассакалов юнон-рум кураши баҳсларининг  нимчорак финал баҳсида гиламга чиқади.  

17.20. Ҳамюртимиз маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

17.18. Ярим финалга чиқиши учун кучли учликдан жой олиши керак.

17.15. Ҳозиргина ўзбекистонлик спортчиларимизнинг бугунги иштирокини каноэда эшкак эшиш спорт тури вакилимиз Герасим Кочнев бошлаб берди. У 1000 метр масофага ўтказилаётган саралаш баҳсларида стартга чиқди. 

Герасим Кочнев - (Каноеда эшкак эшиш, саралаш) - 17:08


Руслан Қурбонов - (Енгил атлетика, учхатлаб сакраш, саралаш) - 17:30


Нигина Шарипова - (Енгил атлетика, 200 метрга югуриш, саралаш) - 17:35


Ольга Умаралиева - (Байдаркада эшкак эшиш, 200 метр, саралаш) - 17:59


Рустам Ассакалов - (Юнон-рум кураши, -85 кг, 1/8 дан бошлаб финалгача) - 18:00 дан сўнг


Мўминжон Абдуллаев - (Юнон-рум кураши, -130 кг, 1/8 дан бошлаб финалгача) - 18:00 дан сўнг


Алексей Мочалов - (Байдаркада эшкак эшиш, 1000 метр, саралаш) - 18:22


Шаҳобиддин Зоиров - (Бокс, нимчорак финал) - 19:45


Шаҳрам Ғиёсов - (Бокс, ярим финал) - 20:30


Иван Ефремов - (Оғир атлетика, А гуруҳи, финал) - 03:00


Руслан Нуриддинов - (Оғир атлетика, А гуруҳи, финал) - 03:00


Бектемир Мелиқўзиев - (Бокс, чорак финал) - 03:00


Наталия Асанова - (Енгил атлетика, 400 метрга тўсиқлар оша югуриш) - 05:30

Изоҳ: Барча соатлар Тошкент вақти билан берилган

Барча спортчиларимизнинг чиқишларини онлайн тарзда OLAMSPORT.COM сайтида кузатиб боришингиз мумкин бўлади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+3   
15 авг 09:52:18
AlexiS_DaN
Бугун барча-барча спортчиларимизга омад ва зафарлар) Шахрам Гиёсов ва Бектемир Меликузиевдан умид катта !!!
+2   
15 авг 08:21:27
Ajax Amsterdaam
Shaxramchik bugun yana bitta Ronalducha sakrab finalga chiqsin iloyim!!!
Barchaga omad.Kanoechilarimiz bekordan bekorga Vadim Menkovning o'rniga kelishmaganini isbotlashsin.
Niginahonga xam Otni kallasidek omad!!!
Nigish asalim sanga ishonaman!!!
+1   
16 авг 04:39:35
feruz
URRRaaaaaaaaaaAaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaa faxrlanaman ozbek bolganimdaan raaaxmaaat Roslaan
+1   
16 авг 00:30:54
Chiroqchi sity
Ruslan xudo xoxlasa bugun Oltin oladi. Meliquziyov esa osonlikcha kiyngi bosqichga chiqadi.
+1   
15 авг 22:59:38
umatillayev
Oltin va kumush ilohim! Ruslan yana bir anjanlik mujik, Ivan senga ham Ruslanni yengib oltin kumushni bo'lishib olishinglarni tilaymiz. Qani Bektemir sen ham ritmga mos davom et. Sizlarni 10 ming km dan butun O'zbekiston choyxonalarda, uylarda, kafelarda to'planib maroq bilan qiy-chuv qilib, ko'ziga yosh olib ko'ryapti. Qani O'zbegim mujiklari, olg'a!
+1   
15 авг 22:03:05
leooxun
Asakalov bilan abdullayevning raqiblari finalga chiqsa bronzaga imkoniyat yuzaga keladimi, iltimos adminlar shu haqida ham ma'lumot beringlar
+1   
15 авг 18:23:45
Baxtiyor_Nazarov_Tta
Mayli Shaxram g'alaba qozonsa, Messicha sakrasa ham bo'ladi!!! Garchi Messi yoqmasa ham!!!
+1   
15 авг 16:51:42
Barca N1
Роналдуни емон корсамам Шахрам Гиесовдан яна роналдуча нишонлашини кутиб коламан барча спортчиларимизга омад
+1   
15 авг 11:14:10
Aziz
Тўғирлаб қўйдик
+1   
15 авг 11:13:27
Aziz
Ха узр хатолик кетибди. Оғир атлетикачи юртдошларимиз А Гуруҳида иштирок этишади
+1   
15 авг 10:47:52
NURMUHAMMAD SOBIROV!
Xotirga o'rin yo'q! RUSLAN NURIDINOV, VA IVAN YEPRIMOV A guruhi chiqadi. Bu haqida sport telekanalida Rio 2016 kundalagida Norbek Niyozov aytib o'tdilar!
   
16 авг 08:03:32
EAbdumalik
Shunchaki Gap yo`q!! Malades Ruslan/ Sen yana bir bor Uzbekistonni dovrugini bir pogona tepaga kutarding!!! Rahmmmat!!!
   
16 авг 05:33:03
NURMUHAMMAD SOBIROV!
GO'ZAL VA BETAKRORIMSAN! MUQADDAS VATANIM JONIMGA SENGA FIDO O'ZBEKISTONIM!!
Barcha yurdoshlarimni g'alaa bilan tabriklayman! Ota-onasiga, ustozlariga ming rahmat! Ruslan aka Raaahhhmaaattt!
   
16 авг 05:13:52
Baxtiyor_Nazarov_Tta
Dahshat oltin medal!!!
   
16 авг 05:10:42
Baxtiyor_Nazarov_Tta
Dahshat oltin medal!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг