21 авг 07:18
Янгиликлар
Енгил атлетика, Токио-2020
Рио-2016. Светлана Радзивил 13-ўрин билан кифояланди
Рио Олимпиадасининг енгил атлетика баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Светлана Радзивил совринли ўринларни эгаллай олмади.
Финал босқичида қатнашган ҳамюртимиз 193 см баландликни забт эта олмади. Унинг илк уриниши 188 см эди. Якунда Радзивил 13-ўрин билан кифояланди.
Якунда ғолиблик испаниялик Рут Бейтиага насиб этди. У 197 см баландликни ўзига бўйсундирди. Кучли учликдан болгариялик Мирела Демирева ва хорватиялик Бланка Влашич жой олишди.
1. Рут Бейтиа (Испания) – 1,97
2. Мирела Демирева (Болгария) – 1,97
3. Бланка Влашич (Хорватия) – 1,97
4. Шанте Лоу (США) – 1,97
5. Алессия Трост (Италия) – 1,93...
7. Мари-Лоуренс Юнгфляйш (Германия) – 1,93...
9. Камила Личвинко (Польша) – 1,93
13.Светлана Радзивил - 1,88
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар