UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0

20 июн 21:10
Янгиликлар

Енгил атлетика, Токио-2020

Рио-2016. Яна бир ҳамюртимиз Олимпиадага йўлланма олди

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нигина Шарипова Бишкек шаҳри (Қирғизистон)да ўтказилган халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этиб, XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмаси учун белгиланган меъёрни бажарди.

200 метр масофага югуриш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз белгиланган масофани 23,17 сонияда босиб ўтиб (меъёр 23,20 сония), кумуш медаль билан бирга “Рио-2016” ўйинларига яна бир йўлланмани қўлга киритди. 

Эслатиб ўтамиз, Нигина жорий йилнинг 24 мая куни Алмати шаҳри (Қозоғистон)да бўлиб ўтган халқаро мусобақада 100 метр масофага югуриш баҳсларида 11,31 сония натижа билан Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун белгиланган меъёрни бажаришга муваффақ бўлган эди.

Енгил атлетика бўйича Олимпиада ўйинларининг йўлланмаларининг йўлланмалари учун олдинда яна бир қатор мусобақалар мавжуд ва умид қиламизки бўлажак нуфузли мусобақаларда ҳам атлетларимиз муносиб иштирок этиб, "Рио-2016" ўйинларига йўл оладиган спортчиларимиз сафи янада кенгаяди.

Бу йўлда ҳамюртларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз. 

Шавкат Жалилов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг