UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

10 апр 18:39
Янгиликлар

Спорт курашлари

РИОЗМИ мураббийлари карантин кунлари китоб ўқишни тавсия қилишяпти

Бугунги синовли кунларда карантинни уйда, оиламиз даврасида мазмунли ўтказиш жуда ҳам муҳим ҳолат ҳисобланади.

Ҳукуматимиз томонидан зарурат бўлмаганида уйни тарк эмаслик, кўчага чиқмаслик тавсия қилинмоқда. Бу чорловларга тўлиқ риоя қилсак, коронавирус балосини биргаликда енгамиз.  

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси мутасаддилари, мураббий ва спортчиларимиз ушбу тавсияларга тўлиқ амал қилишяпти. Карантин кунларини уй шароитида машғулот ўтказиш, китоб ўқиш, рақибларни ўрганиш билан ўтказишмоқда. 

Хусусан, терма жамоаларимизга истеъдодларни етказиб бериши билан машҳур бўлган Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати мураббийлари ҳам бугунги синовли кунларни мазмунли ўтказишга ҳаракат қилишяпти. 

Мактаб интернатининг спорт курашлари бўлими мураббийлари - Асрор Хўжамуродов, Исмат Жабборов, Эшпўлат Ҳидоятов, Латиф Халимов, Олим Қурбонов, Дилшод Турдиев, Шуҳрат Рўзиқулов ва Санжар Машраповлар турли жанрдаги китобларни мутолаа қилишяпти. 

Шунингдек. спортчиларимизнинг рақибларини ўрганишмоқда. Хориж илмий қўлланмалари асосида машғулотлар учун янгиликлар киритиш ҳақида бош қотиришяпти. Ўз ўрнида қолганларни ҳам карантин кунлари уйда қолиб, фаол бўлишга чақиришяпти. 

Уйда қолинг, китоб ўқинг, фойдали машғулотлар билан банд бўлинг ва БИЗ албатта коронавирусни енгамиз!

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг