UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

08 июл 11:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Riyadh Season ноябрь ойи учун йирик проф бокс оқшомини эълон қилди, кард маълум

22 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида The Ring IV "Night of the Champions" проф бокс оқшоми ўтказилади.

Бу ҳақда Саудия Арабистони кўнгилочар бошқармаси раҳбари Турки Аш Шайх ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали маълум қилди.

Оқшомнинг марказий жангида ярим оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Девид Бенавидес (30-0, 24 КО) Энтони Ярд (26-3, 24 КО) билан тўқнаш келади.

Тасдиқланган бошқа беллашувлар:

– Ярим ўрта вазн тоифасида WBO чемпиони Брайан Норман (28-0, 22 КО) ушбу вазнда таътилдаги WBC чемпиони Девин Хейнига (32-0, 15 КО) қарши;

– Америкалик Абдулла Мейсон (19-0, 17 KO) Буюк Британия вакили Сэм Ноуксга (17-0, 15 КО) қарши енгил вазндаги WBO вакант камари учун;

– Иккинчи энг енгил вазнда WBC чемпиони Жесси Родригес (21-0, 14 КО) ушбу вазнда WBA камари соҳиби Фернандо Мартинесга (18-0, 9 KO) қарши;*

*Родригеснинг кейинги жанги 19 июль куни WBO чемпиони Пхумелеле Кафу (11-0-3, 8 КО) билан бўлади. Агар у мазкур жангда ғалаба қозонса, Мартинес билан баҳсга учта камар (WBC, WBO, WBA) қўйилади. Мағлуб бўлса, фақат Мартинесники.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг