04 дек 16:27
Янгиликлар
Теннис
Рожер Федерердан қойилмақом кўрсаткич
Мавсумни учинчи ўринда якунлаган швейцариялик теннисчи Рожер Федерер кетма-кет 1000 ҳафтани кучли юзликда ўтказган дастлабки теннисчига айланди.
У илк маротаба 1999 йилда жаҳоннинг энг кучли 100 нафар теннисчиси қаторига киритилганди. 2001 йилнинг апрелидан буён эса у ТОП20 ликни ҳам тарк этмаган.
Бу борада иккинчи ва учинчи кўрсаткич испаниялик Фелисиано Лопес (857 ҳафта) ва Рафаэль Надаль (816 ҳафта)га тегишли.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар