19 фев 11:26
Янгиликлар
Футбол

"Рома"нинг 8 ўйинчиси "Верона"га қарши майдонга тушмаслиги мумкин
Римнинг "Рома" клубида жиддий кадрлар муаммоси юзага келди.
Римликлар бош мураббийи Жозе Моуринью "Верона"га қарши ўйинда аниқ Рожер Ибаньес, Стефан Эл Шаарави, Леонардо Спинаццола ва Жанлука Манчинига ишонч билдира олмайди.
Шунингдек Николо Заньоло, Генрих Мхитарян, Карлес Перес ва Элдор Шомуродовнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Шомуродовда коронавирус аниқланганлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Рома" ва "Верона" ўртасидаги А Серия ўйини бугун бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Фикрлар