UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24ИНТЕРВЬЮ. Чиройли қизлар боксчи бўлгач, хунук бўлиб қоладими? — Азиза Зокирова билан суҳбат 0 09:44UzChess Cup III. Қойил! Мадаминов Мамедьяровни, Воҳидов Непомняшийни мағлуб этди. Шамсиддин якка пешқадам! 0 09:09ЖЧ-2026. Корея Республикаси камбэк эвазига Чехиядан устун келди 0 08:39Царукяннинг собиқ рақиби Флоридада ҳибсга олинди 0 08:08Топурия Хабиб билан жанг ҳақида: "Бу инсонни тинч қўйинг!" 0 19:01Ўзбекистон иштирокида ўтадиган хоккей бўйича 2027 йилги Жаҳон чемпионати қачон ва қайси давлатда бўлиши айтилди 0 18:13Жаско Коач Хотамбек Бойназаровга аслида нима бўлганини айтди 0 17:28Игамбердиев Машарипов атрофидаги баҳс ҳақида: "Грижа" ЖЧга бир ҳафта қолганида пайдо бўлиб қолмайди" 0 16:56Касимеро – Аҳмадалиев жанги Муроджон учун қанчалик аҳамиятга эга? Эҳтимолий тўқнашув таҳлили 0 16:18Дана Уайт: "Ҳатто чақмоқ ҳам UFC Freedom 250 турнирини тўхтата олмайди" 0 15:48Енгил атлетикачимиз Финляндиядаги турнирда совриндор бўлди 0 15:21ЖЧ-2026 арафасида футбол қоидаларида бир нечта ўзгаришлар бўлди: мана ўша 10 та банд 0 14:57Боксчиларимиз тўлиқ таркибда Жаҳон кубогида иштирок этади 0 14:33Мана буни омад деса бўлади! Саралашда ютқазган Раҳимова "лаки лузер" сифатида тўғридан-тўғри Лондондаги WTA турнирининг 1/8 финалига йўл олди 0 14:08"Унга UFC турнирига келиш тақиқланмаган" - Дана Уайт чемпион ҳақида гапирди 0

27 янв 17:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Россиядан қувилган ҳақиқий жангчи". Конор Макгрегор — Павел Дуров ҳақида гапирди (+ФОТО)

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор "Телеграм" мессенжери асосчиси Павел Дуровни қўллаб-қувватлади.

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида (эҳтимол, сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган) Дуров билан тушган суратларини ҳам жойлади.

"Дўстим Павел Дуров!

Ҳукуматлар эркинликларимизни тобора кўпроқ чеклаётган бу дунёда, "Телеграм" ортида турган мустаҳкам куч — Павел Дуровга чексиз ҳурмат!

У ҳақиқий жангчи: фойдаланувчилар маълумотларини сотишдан бош тортгани учун Россиядан қувилган, у махфийлик ва сўз эркинлиги асосида империя қурди. Энди эса инновацияларни жазолайдиган, бажариб бўлмас қоидалари билан “Европа Иттифоқининг махфийликка қарши уруши”га қарши чиқмоқда.

У бизни эркин интернетни кузатув ва цензурага тўла дистопик тушдан қутқариш учун вақт камайиб бораётгани ҳақида огоҳлантирмоқда.

Францияда ҳибсга олингани ва эркинлик масалаларига бағишланган форумларда иштирок этиши тақиқланганига қарамай, у принципларидан чекинмай, зарарли контентни ўчириб, ўз қадриятларини сақлаб қолмоқда.

Павел, сен афсонасан ва бутун дунёдаги тадбиркорлар ва исёнкорларга ҳеч қачон таслим бўлмасликка илҳом берасан. Сен қадрли дўст ва содиқ биродарсан, мен 100 фоиз сен томондаман!" — деб ёзди Макгрегор X ижтимоий тармоғида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг