UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC Baku турниридан ОНЛАЙН 0 17:31Анвар Анваровдан навбатдаги рекорд 0 16:55Жервонта Дэвис "таътилдаги чемпион" деб эълон қилинди, WBA камари учун кимлар жанг қилиши маълум 0 16:21ЖЧ-2026. 66 та ўйиндан 18 тасида йирик ҳисоб. Бу нимадан далолат? 0 15:49Оқ уйдаги UFC турнири - MMA тарихидаги энг кўп томоша қилинган тадбир! 0 15:16Махачев ва Гэрри иштирокидаги UFC 330 турнирига яна тўртта жанг қўшилди 0 14:47Тўртинчи ракеткани мағлуб этган Султонов 1/2 финалга чиқди 0 14:16МЮ "Реал" ярим ҳимоячисини энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришга тайёр 0 13:44Номдор рақибларини мағлуб этган Шаҳрам Аҳадов Qingdao Grand Prix 2026 турнири финалида! 0 13:13"Ҳали "сўнгги рақсим" бўлади". Александр Усик барча камарларини вакант қолдирди 0 12:39Байрам муборак, азиз ҳамкасблар! 0 11:58Бугун Нурсултон Рўзибоев UFC Baku турнирида жанг қилади (жанг вақти + трансляция) 0 10:177 та тўп фарқи? Учинчи ўриндагиларнинг ҳолати қандай? 0 19:58Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи кунида ёшларимиздан 10 та медаль 0 17:59Таэквондо терма жамоамиз "Kazakhstan Open" халқаро турнирини кучли учликда якунлади 0

16 июн 17:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Россияга таъқиқ қўйганлар АИБАни текширади

Теглар :  АИБА
Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси(АИБА) McLaren Global Sport Solutions (MGSS) компанияси билан Рио олимпиадасидаги коррупцион холатларни ўрганиш бўйича шартнома имзолади.

Бу ҳақда хабар тарқатган Халқаро олимпия қўмитаси сайтининг қайд этишича, мазкур компания мутахассислари Россия спортчиларининг допинг билан боғлиқ жараёнларини ўрганганлиги ва суд-экспертиза хулосасига кўра, Россия спортчиларини халқаро спорт мусобақаларида мамлакат байроғи остида тушишини таъқиқлашган эди.

Компания раҳбари Ричард Маклареннинг фикрича, АИБА раҳбарияти билан келшувга биноан, Токио олимпия ўйинларида иштирок этиш ва олимпия бокс мусобақаларини бошқаришдан маҳрум қилинган халқаро бокс ташкилотини халқаро олимпия қўмитаси олдидаги ишончсизлик майдонидан чиқаришда ўтган олимпия ўйинларидаги коррупцион жараёнларни очиб ташлаш муҳим вазифа ҳисобланади.

2020 йили сайланган АИБА президенти У.Кремлев “ҳар қандай ҳолатда ҳам халқаро бокс ташкилоти олимпия оиласи олдида, жаҳон бокс хамжамияти олдида ўз ҳақ-ҳуқуқларини тиклаб олиши, ноқонуний ҳатти-ҳаракатлардан ҳимояланиб олиши лозим. Ёруғ келажакка етишиш учун энг аввало утмишдаги туманли даврларни ёрқинроқ кўриб олишимиз, барча-барча ноаниқликларни юзага чиқаришимиз, ечимини кутаётган саволларнинг жавобини топишимиз даркор бўлади. Шу маънода мустақил экспертлар гуруҳи холатни ўрганиши керак, деган фикрга келдик. Бу борада профессор Ричард Маклареннинг жамоасига ишонамиз”, - дея иқтибос келтирган.

Ўз навбатида MGSS етакчиси Макларен, унинг жамоасига ишонч билдирганлиги учун АИБА раҳбариятига миннатдорлик билдириб, холис текширувни амалга оширишда боксга алоқадорларни ҳамкорликка чақирган ҳамда илк хулосаларни жорий йилнинг август ойи охиригача эълон қилишини билдириб ўтди, дейилади Халқаро олимпия қўмитаси ҳисоботида.

Тўлқин РЎЗИЕВ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг