UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0

24 дек 19:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рой Жонс: "Усик Алваресни осонгина мағлуб этади"

Афсонавий боксчи Рой Жонс оғир вазнда украиналик Александр Усик ва мексикалик Саул Алварес ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди.

"Усикда Канело билан жанг қилиш учун оғир вазнга тушишга сабаблар йўқ. Менимча, Усик Алваресни осонгина мағлуб этади.

Усик — супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони. У дунёнинг энг оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлса, нима учун оғир вазнга тушиши керак? Чад Доусон Андре Уорд билан жанг қилиш учун енгил вазнга ўтганида нима бўлганини кўринг. Бу унинг карерасини тугатди. Тайсон Фьюри, Деонтей Уайлдер бор экан, нега у бундай йўл тутсин? Яна унда Энтони Жошуа билан жанг қилиш имкони ҳам бор. Унинг вазн тоифасида кучли рақиблар кўп", — деди Жонс "Boxing News 24" нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Усик Жошуа устидан қозонилган ишончли ғалабадан сўнг WBA, WBO, IBF ва IBO йўналишларида жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди. Шундан сўнг, Жошуа шартномадаги реванш бандини фаоллаштириб, чемпионлик камарларини қайтариб олиш учун ҳаракат қила бошлади. Дастлабки маълумотларга кўра, Усик ва Жошуа ўртасидаги иккинчи жанг 2022 йилнинг февраль март ойларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
24 дек 22:07:19
Bilboo
Canelo usikka kickinali qiladi manmca
   
24 дек 20:41:34
bekzodmatkarimov09@gmail.com
Усик жошуа билан уришса керак
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг