UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Ҳамза Абдулкарим "Барселона"дан яхшиланган шартнома олади 0 16:3013 та жангдан 10 таси муддатидан аввал якунланган UFC Sacramento турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 15:50Анвар Анваров Швейцариядаги "Бриллиант Лига" босқичида иштирок этди 0 14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0

09 ноя 07:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рўзибоев Octagon 25 турнирида жанг ўтказади + ПОСТЕР

14 ноябрь куни Қозоғистоннинг Octagon лигаси томонидан навбатдаги рақамланган турнир ташкил этилади.

Алмати шаҳрида ўтказиладиган Octagon 25 турнирида ўзбекистонлик икки ММА устаси ҳам октагонга кўтарилади. Улардан андижонлик 25 ёшли Машрабжон Рўзибоев оқшомнинг асосий кардида украиналик Константин Линникка қарши жанг ўтказади. 

Маълумот учун, таниқли ММАчимиз Нурсултон Black Рўзибоевнинг укаси ҳисобланган Машрабжон Рўзибоевнинг ММАдаги натижаси 11 ғалаба, 3 мағлубият ва 1 дурангни ташкил этади. У сўнгги жангини 12 сентябрь куни Москва шаҳрида Александр Жаркинни биринчи раундда техник нокаут ҳисобига таслим этганди. 

Машрабжоннинг рақиби Константин Линник эса 27 ғалаба ва 20 мағлубиятга эга. Охирги жангини шу йилнинг 20 февраль куни ўтказган. 

Шунингдек, Octagon 25 турнири доирасида яна бир ўзбекистонлик ММА яккакураш устаси Абдулазиз Сотволдиев ҳам ўз жангини ўтказади. Ҳамюртимиз асосий кардда қозоғистонлик Еркебулан Токтарга қарши октагонга кўтарилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг