02 окт 09:39
Янгиликлар
Руис Олимпиадада иштирок этса, икки йилга дисквалификация қилинади
Куни кеча профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBA, WBO ва IBF йўналишлари чемпиони Энди Руис Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этиш истаги борлигини маълум қилганди.
Ўз ўрнида Мексика ҳукумати эса боксчига Олимпиаданинг очилиш маросимида мамлакат байроғини стадионга кўтариб чиқиш имконияти тақдим этилишини билдирган эди. Агар Руис чиндан ҳам тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этса, профессионал боксдан икки йилга четлатилади.
"WBC профессионал боксчиларнинг Олимпия ўйинларида қатнашишига қатъиян қарши. Бунга нафақат биз, балки мухлислар ва мутахассислар ҳам қарши бўлишяпти. Номи бокс дея бир хил талаффуз қилинса-да, бу умуман бошқа-бошқа спорт турлари. Агар исталган профессионал боксчи Олимпиадада иштирок этса, биз уни камида икки йилга дисквалификация қиламиз", - деди WBC президенти Маурисио Сулейман.
Фикрлар
Tarjima notogʻri ketgan hamma joyda.
2 yilga chetlashtirish kerar degan chetlataman demagandi asl maqolada