UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0

01 май 08:08
Янгиликлар

Оғир атлетика

Руслан Нурудинов яна шоҳсупанинг юқори поғонасида

Самоанинг Апиа шаҳрида оғир атлетика бўйича нуфузли халқаро мусобақа — Universal Weightlifting Cup бўлиб ўтди.

Мазкур турнир Осиё/Океания минтақасининг етакчи атлетлари учун йилнинг муҳим стартлари — Осиё ўйинлари ҳамда Жаҳон чемпионати олдидан муҳим тайёргарлик босқичи сифатида эътироф этилди.

Мусобақанинг энг кўп қизиқиш уйғотган йўналишларидан бири -110 кг вазн тоифасидаги баҳслар бўлиб, унда чемпионлик учун рақобат икки атлет — ҳамюртимиз Руслан Нурудинов ҳамда қозоғистонлик Артём Антропов ўртасида кечиши керак эди. Аммо 2024 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланган Антропов виза муаммоси сабаб орол давлат Самоага етиб бора олмади. 

Олимпиада ва Жаҳон чемпиони ҳамда рекордчиси Руслан Нурудинов иккикураш натижасига кўра 400 кг натижа билан мусобақа чемпионлигини қўлга киритди. Ҳамюртимиз даст кўтаришда 178 кг, силтаб кўтаришда 222 кг оғирликни ўзига бўйсундирди. 

"47 соат парвоздан кейин, бор йўғи бир кун машғулот ўтказиб, икки курашда 400 кг натижа қилдим. Борига шукур!", - деди Нурудинов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг