16 дек 17:58
Янгиликлар
Қиличбозлик
Саблячилар Жаҳон кубогининг жамоавий дастурида ҳам совриндор бўлди
Қиличбозликнинг сабля йўналишида Ўзбекистон қизлар термаси U20 ёш тоифасида ташкил этилган Жаҳон кубоги босқичидаги иштирокини якунлади.
Венгрияда кечган беллашувларда қизларимиз жамоавий дастурда кумуш медалга эга чиқишди.
Қизларимиз мусобақани жиддий рақиблардан бири Корея Республикаси устидан қозонилган ғалаба билан бошлашди. Шундан сўнг чорак финалда Полша, ярим финалда Буюк Британия мағлуб этилди. Чемпионлик баҳсида эса мезбонлар 45:42 ҳисобида устун келишди.
Беллашувларда яккалик баҳсларида ҳам кумуш медални қўлга киритган Гулистан Пердибаева, шунингдек, Фернанда Эррера, Самира Шокирова ҳамда Аякўз Жумамуратова юртимиз шарафини ҳимоя қилишди. Афсуски, Германияда ташкил этилган йигитлар ўртасидаги баҳсларда ҳамюртларимиз чорак финалда мезбонларга имкониятни бой беришди.
Ҳавола :
Манба : olympic.uz
Фикрлар