09 май 13:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Саиджамшид Жафаров муддатидан олдин чорак финалга йўл олди
Хабарингиз бор, Тошкентда бокс бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бугун мусобақа доирасида 9-кун беллашувлари ташкил этилади.
Кун давомида 5 нафар боксчимиз рингга кўтарилиши ҳақида маълум қилгандик.
Бироқ, -71 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Саиджамшид Жафаровнинг Пуэрто-риколик рақиби Габриэль Лланос маълум сабабларга кўра рингга кўтарила олмайдиган бўлди.
Шу сабабли, Саиджамшид автоматик равишда чорак финалга йўл олди. У энди эртага чорак финалда Игор Свиридченков (Россия) / Байрамурди Нурмуҳаммедов (Туркманистон) қарама-қаршилиги ғолибига қарши жанг ўтказади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар