UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

05 апр 10:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Саиджамшид Жафаровнинг Данияр Елеусиновга қарши жанги марказий мақомда бўлади

Аввалроқ, проф боксда мағлубият ва муросасиз одимлаётган Данияр Елеусинов (11-0, 6 КО)нинг навбатдаги жангини ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаровга қарши ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу жанг расман ўз тасдиғини топди. Ушбу жанг 27 апрель куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ташкил этиладиган "IBA Чемпионлар оқшоми"нинг марказий баҳси бўлади. Бу маълумотни ҳам ташкилотчилар расман тасдиқлашди. 

Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Данияр Елеусинов ҳамда жаҳон вице-чемпиони Саиджамшид Жафаров жанги ғолиби 71 кг вазн тоифасида IBA чемпионлик камарига расмий даъвогарга айланади. 

Шунингдек, ушбу бокс оқшомида россиялик Магомед Мадиев Эквадор вакили Абель Минага қарши рингга чиқади. Ушбу жанг 75 кг вазнда ташкил этилади. Яна бир рус боксчиси Юрий Осипов 71 кг вазндаги 8 раундлик жангда 2018 йилги ўсмирлар Олимпиадасининг кумуш медали совриндори, қозоғистонлик Шайкен Талгат билан тўқнаш келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг