29 июл 18:39
Янгиликлар
Бокс/ММА
Саидёқуб Қаҳрамонов тинч ўтирмоқчи эмас! У Дана Уайт ва Шон Шэлбидан тезроқ жанг ташкиллаштириб беришларини сўради + ФОТО
Ҳамюртимиз июль ойи аввалида ўзининг иккинчи жангини ўтказган эди.
Бугун тонгда жангчимиз ўз твиттер саҳифаси орқали UFC президенти Дана Уайт ва матчмейкер Шон Шэлбига мурожаат қилган ҳолда янги твит жойлади.
Саидёқуб яна бир бор унга тезроқ жанг ташкил қилиб беришлари кераклигини, у янада яхшиланишга интилаётганини ёзган. Мухлислардан бири изоҳларда унинг Сергей Морозов билан жанг қилиши кераклигини ёзган. Саидёқуб эса бунга жавобан: "Нега энди йўқ. Осон пул-ку", - деб ёзган.
Эслатиб ўтамиз, Саидёқуб Қаҳрамонов UFC'даги биринчи жангини ўтган йилнинг 22 августида Тревер Жонсга қарши, иккинчи жангини эса 10 июль куни Ронни Лоуренсга қарши ўтказган.
Аввалроқ ҳам ҳамюртимиз UFC'дан тезроқ жанг ташкиллаштириб беришни сўраган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар