22 авг 12:47
Янгиликлар
Саидёқуб Қахрамонов: "Менга саккиз ҳафта вақт беринг, керак бўлса чемпиондан камарини тортиб оламан"
Ундан Даниэль Кормье Ўзбекистонда туриб жангни қабул қилгани, тўрт кундан кейин эса ғалабани, ғалаба бўлганда ҳам муддатдан аввал эришилган ғалаба ҳақида сўради.
"Тўғрисини айтсам, ўзимни одатдагидек ҳис қилмоқдаман. Йигитлар, сизлар мени тўрт кунлик қисқа чақирувдан сўнг кўряпсизлар. Менга саккиз ҳафталик тўлиқ кэмпни беринглар, керак бўлса чемпиондан камарини тортиб оламан"
Биринчи раундда ҳам "гилетин" услубини қўллашга ҳаракат қилдинг, учинчи раундда эса буни уддасидан чиқишга эришдинг. Шу ҳақида қандай фикрадасан?
"Ҳа мен бу услуб билан яхши чиқишаман. Менда яхши "гилетин" бор. Аммо, мен ҳозир мамлакатим ҳақида гапирмоқчиман. Ўзбекистон, Самарқанд. Биз мақсад сари яқинлашиб келяпмиз. Ўзбекистон ММАси ҳамма жойни эгаллайди. Биз ҳозир тўрттагинамиз. Бу ҳали бошланиши. Секин-аста ҳаммасини эгаллаймиз. Дана Уайт, Шон Шелби ва менинг бошқарувчиларимга катта раҳмат айтаман", - деди Садёқуб Қахрамонов.
Маълумот учун, Саидёқуб Қаҳрамонов жанг қиладиган вазнда амалдаги чемпион Алжамейн Стерлинг ҳисобланади.
Фикрлар