UZ

Сўнгги янгиликлар

21:19Разамбек Жамалов, Заурбек Сидаков, Лайлохон Собирова ҳамда бошқа кураш юлдузлари иштирокида ўтган PWL 11 матбуот анжумани ва вазн ўлчаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:55Денис Истомин энди бўйдоқ эмас (ФОТО) 0 18:28"Макгрегор билан жанг қизиқарли бўлади" - Макс Холлоуэй 0 18:02"Барселона" Осимхен билан шартнома имзолаш режасини ишлаб чиқмоқда 0 17:41"Жин урсин бу вақтинчалик камарни" - Исраэль Адесанья 0 17:20Разамбек Жамалов катта танаффусдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро мусобақада қатнашади 0 16:58Mangu 2 турнири катта жангидан айрилди 0 16:40Фабио Каннаваро Эрондаги легионерларимиз, жароҳатлар, Обамеянгнинг Тошкентга келмагани ва бошқа масалалар ҳақида гапирди 0 16:24Жами 24 та жанг! Эртага ўтказиладиган PWL 11 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:02Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна" бош мураббийи этиб тайинланди 0 15:39"Бунинг 50 фоизи шоу бўлади" - Александр Усик 0 15:18"Конор Макгрегор кейинги жангини собиқ чемпионга қарши ўтказади" - Хельвани 0 14:55Жон Жонс Нганнунинг мурожаатига муносабат билдирди 0 14:29Суперлиганинг ҳар бир клубига 35 миллиард сўмдан ажратилиши режалаштирилмоқда 0 14:02Мераб Двалишвили Пётр Ян билан трилогия қачон ўтказилишини айтди 0

09 ноя 10:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Саккизта нокаут қайд этилган UFC Fight Night 264 турнирининг барча натижалари битта хабарда

Бизнинг вақт билан бугун тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтди.

UFC Fight Night 264 оқшомидан жами 12 та жанг ўрин олган бўлиб, уларнинг 8 таси муддатидан аввал якунига етди. Асосий карднинг барча жангларида нокаут ёки техник нокаут қайд этилди. Кечанинг асосий жанги яримўрта вазн тоифасида бразилиялик Габриэль Бонфим ҳамда Ямайка шарафини ҳимоя қилаётган Рэнди Браун ўртасида ўтказилиб, иккинчи раундда рейтингнинг 14-поғонасида бораётган Бонфимнинг техник нокаутли ғалабаси билан якунланди.  

Рефери Марк Смит иккинчи раунднинг 1-дақиқаси 40-сонияси ўтиб бораётган бир паллада техник нокаут қайд этиб, жангни тўхтатди. Браун эса ҳакамнинг қарорига норозилик билдирди ва жангни давом эттиришга тайёрлигини айтди. Аммо рефери бунга кўнмади. 

Турнирнинг co-main event жангида Мэтт Шнелл биринчи раунднинг биринчи дақиқасидаёқ рақиби Жозеф Моралесни партерга туширди, аммо тезда позицияни бериб қўйди. Натижада Моралес гильотина усулида рақибини таслим этди. Мэтт оғриқ натижасида таслим бўлганини тан олди. 

Оқшомнинг аҳамияти жиҳатидан учинчи жангида россиялик яримўрта вазн тоифаси вакили Муслим Салихов асли сербиялик, ҳозирда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Урош Медичга биринчи раунднинг 63-сониясидаёқ техник нокаут билан ютқазиб қўйди. 41 ёшли Салихов учта ғалабали серия билан келаётганди. 

Шунингдек, бугунги UFC турнирида Крис Падилла, Кристиан Лерой Данкан, Жош Хокит, Даниэль Маркос ва Закари Риз ҳам ўз рақибларини муддатидан аввал мағлуб этишга муваффақ бўлишди. 


UFC Fight Night 264 турнирининг барча натижалари:

Асосий кард жанглари

Габриэль Бонфим Рэнди Браунни нокаутга (тизза билан зарба) учратди – 2-раунд, 1:40

Жозеф Моралес Мэтт Шнелл сабмишн (гильотина усулида бўғиш) эвазига ютди – 1-раунд, 2:54

Урош Медич Муслим Салиховни техник нокаут (зарба) билан мағлуб этди – 1-раунд, 1:03

Крис Падилла Исмаэль Бонфимни техник нокаут (зарба) билан енгди – 2-раунд, 4:30

Кристиан Лерой Данкан Марко Тулиони нокаут (айланиб қўл билан зарба) қилди – 2-раунд, 3:20


Прелим кард жанглари

Жамалл Эммерс Хайдер Эмилни ҳакамлар қарорига (29-27, 30-27, 30-27) кўра таслим этди

Раони Барселос Рики Симони очколар бўйича (29-28, 29-28, 29-28) ютди

Жаклин Кавальканти Майра Буэно Сильва очколар ҳисоби (29-28, 30-27, 30-27) билан енгди

Жош Хокит Макс Гименисни техник нокаутга (зарба) учратди – 1-раунд, 0:56

Дениз Гомес рақибаси Тиш Пеннингтонни очколар (30-27, 30-27, 30-27) ҳисобига енгди

Даниэль Маркос Майлз Жонсни техник сабмишн (ортдан бўғиш) эвазига ютди – 2-раунд, 4:23

Закари Риз Жексон МакВей сабмишн (ортдан бўғиш) эвазига мағлубиятга учратди – 2- раунд, 1:38

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг