UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

23 май 15:03
Янгиликлар

Бошқалар

Самарқандда камондан ўқ отиш бўйича «Фотиҳ кубоги» мусобақасига бағишланган тадбир ўтказилди

Самарқанд шаҳрида камондан ўқ отиш бўйича VI халқаро «Фотиҳ кубоги» мусобақасига бағишланган тадбир ташкил этилди

Бугун Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси Билол Эрдоган ва “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси, Туркия Буюк Миллати Мажлиси аъзоси Ҳайдар Али Йилдиз бошчилигидаги катта делегация мамлакатимизга ташриф буюргани ҳақида хабар қилгандик.

Ташриф аввалида меҳмонлар пойтахтимиздаги диққатга сазовор жойларни бориб кўришди. Кейин эса Самарқанд шаҳрига йўл олинди.

Меҳмонлар Самарқандга ташрифни «Гўри Амир» мақбарасини зиёрат қилишдан бошлашди. У ерда буюк бобокалонимиз Амир Темурнинг ҳаққига қуръон тиловат қилинди.

Сўнгра «Регистон» ансамбли олдидаги катта майдонда камондан ўқ отиш бўйича VI халқаро «Фотиҳ кубоги» мусобақасига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов юртимизда спортни ривожлантириш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан катта ишлар амалга оширилаётгани, қилинаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар ёш авлод вакилларининг жисмонан ва маънан етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим роль ўйнаши, бу ислоҳотлар бутун Республика спортини қамраб олгани ҳақида гапирди.

Шундан сўнг Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Аҳмад Башар Шен, Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев, Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси Билол Эрдоганлар сўзга чиқишди.

Тадбир якунида томонлар эсдалик учун совға алмашдилар. Ўз ўрнида Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитаси номидан делегациянинг ҳар бир аъзосига алоҳида эсдалик совғаларини тақдим этди.

Меҳмонлар эса Умид Аҳмаджонов, Шоакрам Исроилов ва Туробжон Жўраевга Турк камончилари сертификатини топширишди. Тадбир якунига етгач, меҳмонлар Самарқанд шаҳрининг юраги ҳисобланган «Регистон» ансамблидаги «Мирзо Улуғбек», «Тиллақори» ва «Шердор» мадрасалари каби тарихий обидаларни томоша қилишди. Ушбу экскурсия мартабали меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг