UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 15:20Евлоев Волкановскига қарши жангда UFC`нинг ноёб рекордини ўрнатиши мумкин 0 14:49Ферстаппен Сингапур Гран-присида илк бор ғалаба қозонди 0 14:18Ўзбек клубларининг "Ал Насср" билан ўйинлардаги статистикаси қандай? 0 13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0 12:14Элит ОЧЛ. Бугун икки клубимиз Саудия Арабистони жамоалари билан ўйнайди 0 11:43Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам” 0 11:12Бивол ўзи учун энг муҳим уч рақибни айтди 0

26 май 13:41
Янгиликлар

Триатлон

Самарқандда триатлон бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди

Қадим ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида триатлон бўйича Жаҳон кубоги босқичи ўтказилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон триатлон федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

"24 май куни бўлиб ўтган бу старт шунчаки пойга бўлмади – бу Ўзбекистонда ва бутун Марказий Осиёда триатлон ривожи учун тарихий босқич бўлди. Бутунжаҳон триатлон тақвими доирасида Ўзбекистонда иккинчи маротаба ўтказилаётган бундай миқёсдаги халқаро мусобақа жаҳон спорти харитасида минтақанинг аҳамияти тобора ортиб бораётганини таъкидлаб, ташкилотчи сифатида Ўзбекистон триатлон федерациясига бўлган ишонч рамзидир. 

Мусобақада Буюк Британия, Германия, Франция, Белгия, Қирғизистон, Қозоғистон, Австрия, Венгрия, Италия ва бошқа кўплаб давлатлардан 35 дан ортиқ хорижий спортчилар иштирок этди. Ўзбекистонга жами 150 нафарга яқин хорижлик спортчи ташриф буюрди. 

НАТИЖАЛАР 

Триатлон бўйича жаҳон кубоги элита эркаклар: 

1-ўрин – франциялик Максим Хюбер-Мусбруггер 

2-ўрин – венгриялик Мартон Кропко 

3-ўрин – канадалик Матҳис Болиеу.

НАТИЖАЛАР 

Триатлон бўйича жаҳон кубоги элита аёллари: 

1-ўрин — Диана Исакова – якка тартибда нейтрал спортчи 

2-ўрин — франциялик Леа Конинкс 

3-ўрин — италиялик Костанса Арпинелли. 

Триатлон бўйича жаҳон кубогида Ўзбекистондан тўрт нафар спортчи иштирок этди: Алина Ҳакимова, Қуиндос Жереми, Александра Куришов ва Камран Хўжаев", дейилади ташкилот хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг