UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

31 авг 10:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Санжар Раҳмонов Мейвезер билан ҳамкорлик ҳақидаги саволга жавоб берди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида фаолиятини давом эттираётган профессионал боксчимиз Санжар Раҳмонов навбатдаги ғалабасидан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

- Пандемия энди бошланган пайтда шартномам тугаган эди, - дея сўз бошлади С.Раҳмонов. -  Бу орада 1-2 та жангда шартномасиз рингга чиқдим. Пандемия ҳолати бироз юмшай бошлаши билан шартномамни 3 йилга янгиладим. Бу сафар Флойд Мейвезерга тегишли «ТМТ» промоушени билан яхшироқ шартнома имзоладим. 

Ўзингиз биласиз, карантин муддати чўзилди. 28 август кунига дастлабки жангни белгилашганди, бироқ ўша бокс оқшоми бир ҳафта қолганида бир ой кейин - сентябрга кўчирилди. Икки-уч нафар боксчида жароҳат ва вирус билан боғлиқ муаммолар борлиги туфайли шоу келаси ойга қолдирилди. Бу вазиятда менежерим билан маслаҳатлашдим. У эса менга айнан 28 август куни Мексикада бошқа рақиб билан жанг қилишим мумкинлигини айтди. Косме Риверанинг ёши бироз каттароқ бўлса ҳам, лекин статистикасига қарасак, у аввал Заб Жуда билан тўқнаш келган, чемпионлик камаралари учун жанг қилгани ойдинлашади.

Шоуга бир ҳафта қолганида бу жанг белгиланди. 6 раундлик жанг 2-раундда тугади. Рақибим пешонаси ва қошидан жароҳат олганлиги учун унинг мураббийлари 3-раундга чиқмасликни афзал билишди. 

- Ўзингиз айтгандек, Мейвезерга тегишли «ТМТ» промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган оқшомда жанг қилишингиз керак эди. Бу жанг ўз кучида қолдими?

- Ҳа, ўз кучида қолди. Бу ҳақида жангим куни айтишганди. Лекин мен бор эътиборимни шу жангга қаратгандим. Бир неча кундан сўнг менежерим промоутер билан алоқага чиқади ва бунга расмий тарзда аниқлик киритиб олади. Билишимча, оқшом сентябрнинг биринчи ёки иккинчи ҳафтасига белгиланган. Бу Мейвезерга тегишли промоушен билан имзолаган янги шартномамдаги илк жанг бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Санжар Раҳмонов 29 август куни Мексикада мезбон боксчи Косме Ривера (42-34-3)га қарши жанг қилиб, учрашувни 2-раунддан сўнг ўз фойдасига ҳал этганди. Бу ҳамюртимиз учун профессионал бокс фаолиятидаги 17-жанг бўлди. У проф рингда 13 маротаба ғалаба қозонган ва 3 та жангда имкониятни бой берган. Яна бир жангда дуранг қайд этилган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг