UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

21 сен 11:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Санжар Зокировнинг ONE Championship'даги қолдирилган жанги қачон ўтказилиши маълум

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Санжар Зокиров 6 сентябрь куни АҚШнинг Колорадо штати, Денвер шаҳрида ўтказилган ONE 168 турнирида жанг қилиши керак эди.

Ўша куни 21 ёшли ҳамюртимизга япониялик Хироба Миноуа рақиблик қилиши керак эди. Аммо жангга яқин вақт қолганида Зокиров ўзининг Инстаграм саҳифаси орқали баҳс қолдирилганини маълум қилганди.

ONE Championship лигасининг хабар беришича, Санжар Зокировнинг Хироба Миноуага қарши жанги 4 октябрь куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида ташкил этиладиган ONE Fight Night 25 турнири доирасида ўтказилади.

Маълумот учун, Санжар Зокиров фаолияти давомида 10 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларидан устун келган. Япониялик Миноуа ҳисобида эса 14 ғалаба ва 5 мағлубият бор.

Таъкидлаш жоиз, ONE FC асосий Лигасида ҳозирга қадар фақатгина бир нафар ҳамюртимиз — Жасур Мирзамуҳаммедов жанг қилиб, 1 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг