17 май 18:59
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Сени парчалаб ташлайман". Доғистонлик жангчи Чимаевга жавоб берди
Енгилмас ММА жангчиси, доғистонлик Мурад Рамазанов UFC жангчиси Хамзат Чимаев ва собиқ чемпион Хабиб Нурмагомедов ўртасидаги низога қўшилди.
"Ассалом Алейкум, чечен халқи. Бизни узоқ тарих боғлаб туради. Мен эса ҳозир бошқа нарсани айтмоқчиман. Хамзат Чимаев, сен ўзинга қанчалик ишонишингни кўряпман. Сен оммага Хабибни бурдалаб ташлашинг ҳақида гапирдинг. Айнан сенинг сўзларингдек каби, мен ҳам сени парчалаб ташлайман, болакай. Шунчаки спортча қизиқиш", - деб ёзди Мурад Рамазанов.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар