12 авг 09:47
Янгиликлар
Теннис
Серена Уильямснинг рестартдаги баҳси уч сет давом этди
АҚШнинг Лексингтон шаҳрида теннис бўйича WTA турнири ўтказилмоқда.
Сайёрамизнинг 10-ракеткаси, америкалик Серена Уильямс Top Seed Open турнирининг илк даврасида ватандоши Бернарда Перега қарши кортга чиқиб, рейтингнинг 60-поғонасидан жой олган рақибасини 4/6, 6/4, 6/1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашув 2 соату 16 дақиқа давом этган. Серена 7, Бернарда эса 1 та эйс зарбасини амалга оширди. Бу америкалик теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар