17 ноя 13:56
Янгиликлар
Бокс/ММА
Сергей Богачук: "Ломаченко бошқа байроқ остида рингга чиқиши мумкин эди"
Украиналик боксчи Сергей Богачукнинг сўзларига кўра, агар Василий Ломаченко ҳақиқатан ҳам Россияни қўллаб-қувватлаганида, у аллақачон фуқаролигини ўзгартирган бўларди.
"Ломаченко Украинада қолмоқда. У шунчаки кетиши мумкин эди. Агар у бошқа мамлакат фуқаролигига ўтганида, ўша мамлакат байроғи остида рингга чиқиши мумкин эди. Менимча, унга бир неча бор фуқаролигини ўзгартириш, бошқа давлат учун кураш олиб боришни таклиф қилишган. Аммо, у Украинада қолган ва икки маротаба Олимпиадада олтин медаль олган. Лома доимий равишда Украина байроғини кўтариб, мадҳиясини ижро этган. У Украина учун қилган ишни ҳамма ҳам қила олмайди.
Энди эса уни танқид қилиш... Биргина гап айта оламан: "Биз биродармиз". Уруш бошланганда ҳамма нарса ойдинлашди. Ака укага ҳужум қилмайди, ука эса акани ўлдирмайди”, — деди Богачук ўз интервьюсида.
Ҳавола :
Манба : fightnews_info
Фикрлар