UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон? 0 14:52Жаҳон чемпионатининг илк кунида ёш самбочиларимиз 6 та медаль қўлга киритишди 0 14:27"Жангга чиқишнинг имкони бўлмаганди". Царукян – Махачев билан бекор бўлган жангни эслади 0 14:05"Мен финиш излайман". Анкалаев – Перейра билан жанг ҳақида 0 13:44Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор 0 13:23Макгрегор Нурмагомедов - Хьюз реванш жангига муносабат билдирди 0 13:02Туркманистонлик Довлетжон Ягшимурадов PFL чемпионлик камари учун жанг қилди 0 12:41Жон Жонснинг акаси 39 ёшида вафот этди. NFL чемпионининг ўлим сабаби... 0 12:20ЎФА Каннаваро билан музокаралар олиб борилаётгани, лекин бу борадаги асоссиз хабарларга ишонмасликни маълум қилди 0 11:58UFC 320 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 11:37Анкалаев Перейрага қарши! Эрта тонгда бизни UFC 320 турнири кутиб турибди 0 11:15Санжар Зокиров билан бир кардда жанг қилган Асламжон Ортиқов собиқ чемпионни мағлуб этди 0 10:52ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим" 0 10:31Усман Нурмагомедов ирландиялик рақибини иккинчи бор мағлуб этди, Мирафзалда баҳсли ғалаба. PFL Dubai турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 10:06Санжар Зокиров мағлубиятсиз сериясини давом эттирган ҳолда хитойлик рақибидан устун келди 0

08 дек 18:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сергей Богачукнинг промоутери Мадримовга қарши бекор бўлган жангга муносабат билдирди

Биринчи ўрта вазнда собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримовнинг 21 декабрь кунига белгинланган жанги бекор бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Чарм қўлқоп устамиз шу куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида украиналик Сергей Богачукка қарши рингга чиқиши керак эди. Аммо ўткир бронхит, яъни Исроилнинг бетоблиги сабабли ушбу жанг бекор қилинди. Бу маълумотни жанг ташкилотчиси, Саудия Арабистони кўнгилочар бошқармаси бошлиғи Турки Ал аш-Шейх ҳам тасдиқлаганди. 

"Сергей ҳеч иккиланишсиз Мадримов билан жангга розилик берганди. Исроил бетоб бўлиб қолганидан жуда афсусдаман. Богачук янги берилган рақиб Исмаэль Саласни ҳам хотиржам қабул қилди. Сергей бу дивизиондаги кучли жангчи эканини исботлашда давом этади. У Турки Ал аш-Шейх ва Riyadh Season томонидан бўлаётган қўллаб-қувватловни ҳамиша ҳис қилиб туради", — дея вазиятга муносабат билдирди Сергей Богачукнинг промоутери Том Леффлер.

Энди Сергей Богачук 21 декабрь куни британиялик Исмаэль Саласга қарши рингга кўтарилади. Мадримов эса 22 февраль куни вақтинчалик WBC чемпиони Вержил Ортисга қарши кечадиган жангига тайёргарлик кўради".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг