20 авг 18:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Сехудо Хабиб нега ММА тарихидаги энг буюк жангчилар қаторида бўлмаслиги кераклигини тушунтирди
UFC собиқ чемпиони Генри Сехудо Хабиб Нурмагомедовни ММА тарихидаги энг буюк жангчилар қаторига киритмаслигини айтди.
"Йўқ, Хабиб бу рўйхатда йўқ. Уч марта чемпионлик ҳимоясими? Бу жиддий эмас, дўстим. Мен Хабиб Нурмагомедовни яхши кўраман, лекин гап бу ҳақда эмас. Одамлар фақат чемпионлик ҳимояларига қарайди. Кўп ғалабалар билан сунъий равишда катта статистика ҳам тўплаш мумкин. Мен Хабибнинг ҳолати айнан шундай демаяпман.
Бошқача тушунтираман. Агар Ислам Махачев Иэн Гэррини мағлуб эта олмаганида, ўз камарини ҳимоя қилмаганида, рейтингда анча пастлаб кетган бўларди. Чунки энг муҳими — ғалаба қозониш ва кейин чемпионликни ҳимоя қилиш", — деди Сехудо.
Ҳавола :
Манба : Sherdog
Фикрлар