UZ

Сўнгги янгиликлар

01:44Бобир Тагиев иштирокидаги Mangu 3 марказий жанги биринчи раундда якунига етди (ВИДЕО) 0 00:59Mangu 3. Амирхон Алихўжаев иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди (ВИДЕО) 0 00:43Фирдавс Ҳасанов қирғизистонлик спортчига қарши жанг қилди 0 23:35Авлиёхон Ҳамидов Mangu 3 турнирида жанг қилди 0 22:51Ана холос! Mangu 3 турнирининг марказий жанги бекор бўлди — сабаби маълум 0 22:01Нажмиддин Қосимхожиев ва Марат Мавлонов Рим Гран-присида бронза медалларига эга чиқишди 0 19:48Топурия Гэтжининг хотини ҳақидаги сўзларига "ответ" қилди: "Тез орада гапиришдан тўхтайди" 0 19:02Василий Ломаченконинг рақиби айтилди 0 18:16Канчельскис — ЖЧ-2026 ҳақида: "Шотландия, Англия ва Ўзбекистонга мухлислик қиламан" 0 17:41Дана Уайт Жон Жонсни тарихдаги энг яхши жангчи унвонидан маҳрум қилмоқчи 0 16:53Ислам Махачев фаолиятидаги энг севимли жангини айтди 0 16:08Makarska Open. Мария Тимофеева 1/2 финалда! 0 15:29Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ва Сречко Катанец ҳақида гапирди 0 14:56Шахматчимиз Грандмастер даражасини қўлга киритди 0 14:08Octagon 87 турнири учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. Жаҳонгир Нажмиддинов қайтмоқда 0

08 мар 11:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов Альварес - Бивол оқшомида рингга кўтарилиши мумкин

Супер енгил вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган чарм қўлқоп устамиз Шаҳрам Ғиёсов тез кунда АҚШга жўнаб кетади.

Ҳамюртимиз катта эҳтимол билан навбатдаги жангини май ойида, яна ҳам аниқроғи 7 май куни Лас-Вегас шаҳрида ўтказиши мумкин. Шу куни ярим оғир вазн тоифасида WBА чемпиони Дмитрий Бивол ҳамда суперўрта вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Канело Альварес ўзаро тўқнаш келишади. 

Ушбу катта бокс оқшоми АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги «Т-Мobile» аренада бўлиб ўтади. Шаҳрамнинг менежерлари унинг бўлажак бокс оқшомидаги иштирокини таъминлаш учун ҳаракатларни бошлаб юборишган. Куни кеча Ғиёсов olamsport.com сайти меҳмони бўлди ва ҳамкасбимизнинг шу мазмундаги саволига қисқа қилиб "Бўлиши мумкин" дея жавоб берди.     

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов ўтган йилнинг 17 декабрь куни Тошкентда ташкил этилган катта профессионал бокс оқшомида аргентиналик Кристиан Кориага қарши рингга кўтарилганди. Ўша жанг тўлиқ давом этган ва якунда боксчимиз очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.

Шаҳрам Ғиёсовнинг Канело - Бивол оқшомида жанг ўтказиши ҳозирча расмий маълумот эмас. Тез кунда бу ҳақида батафсилроқ хабар берамиз.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг