UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

22 апр 08:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов АҚШда иккинчи жангини ўтказди

Теглар :  БоксҒиёсовАҚШ
АҚШда фаолиятини давом эттираётган профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов бундан бир неча дақиқа аввал иккинчи жангида рингга кўтарилди.

Рио Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони бўлган Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги иккинчи жангини венгриялик Габор Горбисга қарши ўтказди. Олти раундга мўлжалланган жангда ҳамюртимиз рақибини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди. 

Маълумот учун, Габор бунгача проф рингда 34та жанг ўтказган ва шуларнинг 24тасида ғалаба қозонганди (14таси нокаут). Бугунгиси билан ҳисоблаганда мағлубиятлари сони 10тага етди. Шаҳрам эса профессионал боксдаги дебютини 10 март куни нишонлаган ва ўшанда рақибини бир неча сония ичида нокаутга учратганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
22 апр 16:19:40
AlOk
Баракалла Шахрам
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг