UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

08 янв 10:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсовдан қочаётган Ромеро турли баҳоналарни рўкач қилишда давом этмоқда

Ярим ўрта вазн тоифасида амалдаги WBA чемпион Роландо Ромеро ўз камарини мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсовдан ҳимоя қилиши керак.

Роландо аввалроқ чарм қўлқоп устамизни танимаслигини айтиб, бутун дунёни ажаблантирган эди. У бу сафар нима учун ўз вазнида янги WBO чемпиони Девин Хейни билан бирлаширувчи чемпионлик жангида рингга чиқишни истамаётганини тушунтирди. 

Ўтган йилнинг май ойида Ромеро Райан Гарсияни мағлубиятга учратиб, WBA чемпионлик камарини қўлга киритганди. Хейни ноябрь ойида Саудия Арабистонида ўтган турнирда Брайан Норманни таслим этиб, WBO чемпионига айланган эди.

"Девин мени жангга чақирмади, - деди Ромеро Fight Hub TV каналига берган интервьюсида. - Райан билан жангдан кейин нега мени жангга чақиришмади? Норман билан жангдан кейин нега мени жангга чақиришмади? Нега улар Саудия Арабистонидан кетгунларича бир неча кун кутишди? Билмадим, буларнинг бари менга ғалати туюляпти.

Хейни ўтган йили Гарсияга ютқазган, аммо кейинчалик Гарсиянинг ижобий тести туфайли жанг натижаси бекор қилинган ва Хейни Гарсияга қарши фуқаролик даъвосини судга берган. Ромеро, Гарсия ва Хейнининг фикрича, иккинчи жанг масаласини ёпиш керак.

"Биласизми, менимча, Девин Райан билан иккинчи жангни ўтказиши керак, чунки мендан реваншда ёрдам беришимни сўрашди ва мен бу сўровни бажардим, - дея қўшимча қилди Ромеро. - Райан ҳаммамизга яхшилик қилиши ва Девинга реванш бериши керак, чунки мен уни нокаут қилганимдан кейин икки йил судлашишни хоҳламайман. Вақтимни бекорга сарфлаб нима қиламан".

Эслатиб ўтамиз, Ромеро чемпионлик камарининг биринчи ҳимоясини афсонавий Мэнни Пакьяога қарши ўтказишни режалаштирган эди, аммо музокаралар самарасиз якунланди. WBA тез орада Ромеродан мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсовга қарши жанг ўтказишни талаб қилиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг