UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

07 окт 09:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсовнинг Тошкентда "рус Канелоси" билан жанг қилиши айтилди. Бу боксчи сўнгги жангида бошқа бир ҳамюртимизга мағлуб бўлган

14 ноябрь куни пойтахтимиздаги "Ҳумо арена" мажмуасида Lift Promotions ва Matchroom Boxing ҳамкорликда профессионал бокс оқшоми ўтказади.

Мусобақанинг марказий жангида ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсов иштирок этиши айтилган.

Маълум бўлишича, Ғиёсов ўша куни россиялик 29 ёшли Марк Урванов билан баҳс олиб боради. Бу ҳақда oktogonuz нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш жоиз, Wonderboy Ғиёсов проф фаолияти давомида ҳозиргача 17 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларидан устун келган. "Канело" тахаллусига эга Урвановнинг ҳисобида эса 25 та ғалаба, 4 та мағлубият ва 2 та дуранг бор. Марк июль ойида ўтказган сўнгги жангида ҳамюртимиз Хуршидбек Расулжоновга имкониятни бой берганди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг