22 апр 12:16
Янгиликлар
Бокс/ММА

Шакур Стивенсон Matchroom Boxing билан ҳамкорликни узди
Проф бокснинг енгил вазн тоифасида WBC чемпиони Шакур Стивенсон (22-0, 10 КО) Matchroom'ни тарк этди, деб ёзмоқди инсайдер Дэн Рафаэль.
Манбага кўра, Шакур 12 июль куни бўлиб ўтадиган бокс кечасига Лу Дибеллани промоутер сифатида ёллаган. Дибелланинг вазифаси ходимларни назорат қилиш, саҳна ортидаги ишларни бошқариш ва ОАВ билан ишлаш бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 12 июль куни Ню-Йоркда Шакур мексикалик WBC вақтинчалик чемпиони Уильям Сепадага қарши жанг ўтказади.
Ҳавола :
Манба : x.com/DanRafael1
Фикрлар