21 фев 12:17
Янгиликлар
Теннис

Шаповалов тажрибали Чиличдан устун келди
Франциянинг Марсель шаҳрида эркаклар ўртасида теннис мусобақаси ўтказилмоқда.
Сайёрамизнинг ўн бешинчи рақамли теннисчиси Денис Шаповалов иккинчи даврада хорватиялик Марин Чиличга қарши кортга чиқди.
Канадалик теннисчи 1 дақиқаси кам 2 соат давом этган учрашувда тажрибали рақибини 6:4, 4:6, 6:2 ҳисобларида таслим этишни уддалади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар