UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

08 авг 12:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шара Буллетнинг RAF лигасидаги дебюти ватандошига қарши бўлади + ПОСТЕР

Ҳафта аввалида Шарабутдин Магомедов RAF кураш лигаси билан шартнома имзолаган эди.

Ташкилот томонидан Шара Буллетнинг кураш лигасидаги дебют жанги расман эълон қилинди. "Қароқчи" Магомедов 5 сентябрь куни Москва шаҳрида ташкил этиладиган турнирда ватандоши Александр "Шторм" Шлеменкога қарши гиламга чиқади. 

Жорий йилнинг июнь ойида Александр Шлеменко Омскда бўлиб ўтган турнирда АCА лигасидаги дебютини муваффақиятли ўтказиб, иккинчи раундда болгариялик Никола Дипчиковни бўғиш усули билан таслим этганди. Энди у декабрь ойида ватандоши Рамазан Эмеевга қарши АCАнинг ўрта вазн тоифасидаги вакант чемпионлик камари учун қафасга киради. 

Шарабутдин Магомедов ўтган йилнинг февраль ойида ўз фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олган эди. У Ар-Риёдда бўлиб ўтган UFC Fight Night 250 турнирида британиялик Майкл Пейжга ҳакамларнинг якдил қарори билан имкониятни бой берганди. Бироқ, шундан сўнг у Марк-Андре Баррио ва Мишель Перейра устидан зафар қучиб, ғалабали серияга тушиб олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг